insurez
30-04-2024 10:50

#matbuot_anjumani Yoshlarga ko'rsatilayotgan yordamlar mavzusida


Муҳтарам Президентимиз Сизларни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” деб бежизга айтмайдилар. Охирга йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор ҳамда яратиб берилаётган имкониятлар бугунги кунда ҳар бир ёшнинг қувнаб турган кўзларида мужассам этган.

2018 йил муҳтарам Президентимизнинг туманга ташрифи чоғида туман қиёфасини ўзгартириш учун бир нечта лойиҳалар қолдириб кетган эди. Ушбу лойиҳага асосан бугунги кунда “Ёшлар боғи”, “Шамалак сайлгоҳи” ҳамда “Тариҳ ва ўлкашунослик музейи” бугунги кунда туман аҳолиси айниқса ёшлар учун хизмат қилиб келмоқда.

Айниқса ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва қисқа муддатда ҳал этиш, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида  ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари лавозими жорий этилиши ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда янги босқичга олиб чиқди десак адашмаган бўламиз.

Туман ёшлари жами 14-30 ёш (74083 нафари шундан, 36 минг 306 нафари хотин-қизлар).

Хозирги куна, 14 минг 219  нафари давлат секторида, 3 минг 268 нафари хусусий секторда, 11 минг 846 нафари норасмий секторда банд бўлган, 25 минг 409 нафари таълимда банд бўлганлар, 1546 нафари миграцияга кетган,1 минг 527 нафари ишсиз ёшларни ташкил этади.

 

Ўтган йиллар давомида ёшларга оид қуйидаги ишлар амалга оширилди:

65 та маҳаллада ўтказилган хатлов натижасида 980  нафар ёшлар 3 тоифага ажратилиб, улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди.

“Ёшлар баланси” асосида 913 нафар (1.3 фоиз) оғир тоифадаги ёшлар жами 54нафар раҳбарларга ёшлар номма-ном бириктирилди.

Бириктирилган масъуллар томонидан учрашувлар ўтказилиб, унда
913 нафар ёшларнинг муаммолари аниқланди, шундан 800 нафарининг (87,6 ) муаммолари ҳал этилди.

 Таълим муассасаларини битириб, янги меҳнат бозорига кириб келаётган 968 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

 “Ишга марҳамат” Мономаркази орқали 604 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

Ижтимоий-иқтисодий ва ишсиз ёшларга кўмак бериш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими яратилиб, ўтган уч йилда 4 минг  яқин ёшларга кўмак берилди.

2023 йилни мисол қиладиган бўлсак 2 минг 378 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармасигадан 2 млрд 524,7 млн.сўм ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатилди.

 

 

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш соҳасида.

 

Маҳаллаларда турли йўналишларда кунлик тадбир ва лойиҳалар ўтказиш тизими йўлга қўйилиб, йил бошидан 2710 та тадбир ташкил этилди, унга 7 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида, спорт иншоотларида кеч соат 17:00 дан 23:00 га қадар оммавий спорт билан шуғулланишлари учун спорт иншоотларидан фойдаланилмоқда

5 ташаббус олимпиядаси спорт мусобақаларини оладиган бўлсак, туманнинг 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 17420 нафар(шундан 8.3 минг нафари қизлар) ёшлар, яъни туман ёшларининг 60,6 фоизи қамраб олинди.

Олимпиаданинг икки босқичига кўра жами 8 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритиб вилоятда тўртинчи ўринни қўлга киритишди.

Жорий йилнинг январ-феврал ойлари ўтказилган хатлов натижасида  23 минг 951 нафар (11 минг 261 нафар аёл 47 фоиз) ёшлар (14-30 ёш) билан суҳбат ўтказилиб, ёшлар баланси шакллантирилди.

         Топшириққа асосан туманда 7 тоифадаги 913 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилди ва ушбу ёшлар 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари бўлинмаларига тақсимланди ҳамда бириктирилди.

 

Қадрли ёшлар! 2024 йилда сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда қуйидаги ишларни амалга ошириш режа қилинган.

9 та йўналишда “Ёшлар омбор дафтари” тизими жорий этилиб,  мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

Давлат кўмагига муҳтож  913 нафар Оғир” тоифага киритилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали ҳаёти яхшиланишига кўмак кўрсатилади.

451 нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунар, замонавий касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия, ер майдони ва кредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланади.

960 нафар таълим муассасаларини тамомлайдиган ёшларнинг таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, доимий иш ўринларига жойлаштириш, замонавий касбларга ва тадбиркорликка ўқитиш, субсидия, узоқ муддатли ер майдони, ва имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилади.

Хориждаги 860 нафар ёшларни ватанга қайтариб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Норасмий банд бўлган 2916 нафар  ёшларнинг расмий секторга ўтказилиб, бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.

598 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятлари орқали ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

Ундан ташқари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мароқли хордиқ чиқариш мақсадида туман марказий ўйингоҳини таъмирлаб, замонавий кўринишга келтириш  ва унинг атрофига “Ёшлар креатив парк”ини барпо этиш режалаштирилган.

Ушбу ишларни амалга оширишда туманимиз ҳокими, сектор ва мутасадди ташкилот раҳбарлари биз ёшларни қўллаб-қуввтлашига ишонамиз, келгусида Сизга қанот бўлишга биз ёшлар доим тайёрмиз.

 

Teglar
- -