insurez
20-04-2024 09:37

Оталиққа олинган ёшлар билан учрашувлар ўтказиш юзасидан


2024 - йил бошида Давлатимиз Раҳбари бошчилигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида республика миқёсида 4 млн нафар ёшларни 4 та сектор кесимида 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириб янгича йўналишда ишлаш тизими белгиланди.

Бу борада Пайариқ туман миқёсида 1-секторга (мудофаа тизимига) тумандаги 1-сектор 19 та маҳалла кесимида 9979 нафар, 2-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Прокуратураси ва туман Фавқулотда вазиятлар бўлимига) 17424 нафар, 3-секторга 18 та маҳалла кесимида (туман Ички ишлар бўлимига) 18407 нафар ва 4-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Адлия бўлимига, туман Миллий гвардияга) 29310 нафар ёшлар тақсимланди.

Келгусидаги ишларни тўғри ва аниқ мақсадларга асосқланган ҳолатда ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш кесимида Йўл хариталари ишлаб чиқилди ва масъуллиги бўйича сектор ҳамда бириктирилган ташкилот рахбарлари томонидан имзоланди, провардида ижрога йўналтирилди.

Пайариқ туманидаги ҳар бир маҳаллаларга бириктирилган масъул вакиллар томонидан маҳалла ёшлар етакчилари билан биргаликда ёшларни хонадонларига ташриф буюриб, улар билан учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, сектор рахбарлари томонидан ҳам маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар билан Сайёр қабуллар, Ҳоким ва ёшлар, Рахбар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб, ёшларни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топилмоқда.

Самарқанд вилоят Мудофаа бошқармаси билан ҳамкорликда тумандаги 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда 10 га яқин ёшлар иштирокида ватанпарварлик тадбирлари, ҳарбий оркестр чиқишлари, қурол-аслаҳа намойишлари ташкил этилиб, ёшларнинг кенг оммаси қамраб олинди. Тадбирлар давомида “Қўмондон ва ёшлар” учрашувлари ҳам ўтказилди.

2024 йилнинг 20 март куни “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Пайариқ туман Васийлик Кенгашининг
01-04-17-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ, Пайариқ туманидаги 409 нафар ёшларга 528 213 443 сўм маблағ ажратилди ва ёшларни қийнаётган муаммолар бир қадар ижобий ҳал этилди.


Ойбек Ромонов
Пайариқ туман Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи

Teglar
- -