insurez
29-04-2024 15:36

Payariq tumani Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan sohada olib borilayotgan elektron raqamlashtirish ishlari boʻyicha


Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўлимга мурожаат қилган ишсиз фуқароларни доимий иш жойларига ишга жойлаштириш ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ҳамда ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш бўйича қилинаётган ишлари Электрон рақамлаштириш дастурлари орқали амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2024 йил 4 ойи мобайнида иш сўраб мурожаат қилган ишсиз фуқаролардан 596 нафар фуқаролар тумандаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

         -2024 йил 4 ойида 31 нафар фуқаролар вақтинчалик жамоат ишларига ободонлаштириш ишларини бажаришга маҳалла фуқаролар йигинига ишга жалб қилинди.

         -2024 йил 4 ойида 276 нафар ишсиз фуқароларни Самарқанд шаҳрида жойлашган касб-ҳунар ўқув марказларига ҳамда туманда жойлашган ўқув масканларига касб-ҳунарга ўқишга юборилиб, ҳозирги кунда ўқитилмоқда.

         Туманда корхона ва тошкилотлар тамонидан бўш иш жойлари тўғрисидаги ҳар ойлик ҳисоботларни электрон дастур орқали ҳисобот топшириб келмоқда, ҳозирги кунда электрон платформа орқали 971 та бўш иш ўринлар мавжуд.

Бундан ташқари 2024 йил электрон дастур орқали 444 нафар ишсиз фуқаролар томонидан ишсиз деб эътироф этиш бўйича электрон мурожаат қилган ва ижрога қаратилган.

Teglar
- -