Сиёсий партиялар

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида

 2008 йил 20 июн куни Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон "Фидокорлар" миллий демократик партиясининг бирлашиш Қурултойи бўлиб ўтиб, икки партия негизида янги Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ташкил топди. 

Бугунги кунда партия аъзолар сони 190 мингга яқинни ташкил этади. ЎзМТДП5578 дан ортиқ бошланғич партияташкилотларига эга.

“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съездида ташкил топган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сафида 620 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган, 12000 га яқин бошланғич партия ташкилотига эга бўлган етакчи сиёсий куч сифатида сайловларга кириб бормоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон Халқ демократик партиясига (қисқача номланиши – Ўзбекистон ХДП) 1991 йил 1 ноябрдаги партиянинг Таъсис қурултойида асос солинди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ушбу сайловларга ўз сафида 424.5 мингдан зиёд аъзолари билан бормоқда. Партия аъзоларини бевосита бирлаштирадиган 9955 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатяпти.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳақида

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 1995 йил 18 февралда партиянинг биринчи Таъсис Қурултойида ташкил топган.   
Бугунги кунда Ўзбекистон "Адолат" СДП ўз сафида 135 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган 3700 дан зиёд бошланғич партия ташкилотларига эга.

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM