#Brifing Yoshlar oʻrtasi jinoyat va huquqbuzarliklar sodir etilishining oldini olish yoʻnalishida amalga oshirilayotgan ishlar mavzusida
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ўтказилган ислоҳотлар натижасида жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда янги иш услублари татбиқ қилиниб, аҳоли ва жамоатчилик билан узвий мулоқот йўлга қўйилди, ушбу соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилди.
Жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик янада кучайтирилди.
Олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида фуқароларда жиноятчиликка қарши курашишга ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга дахлдорлик ҳисси шаклланиб бормоқда.
Пайриқ туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчлдикни олдини олиш борасида амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2023 йилнинг 6 ойида умумий жиноятларнинг 27,8 фоизга, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 33,6 фоизга камайишига эришилди.
Маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари ва профилактика инспекторлари томонидан нотинч ва ноқобил оилаларни, ўз вақтида аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туманда истиқомат қилувчи 913 нафар ёшлар оғир тоифага киритилган. Ушбу оғир тоифага киритилган ёшлар 53 нафар тумандаги давлат ташкилотлари рахбарларига бириктирилган. Бугунги кунда ушбу ёшлар ҳолидан хабар олиниб, керакли ёрдам ва кўмаклар берилмоқда.
2024 - йил бошида Давлатимиз Раҳбари бошчилигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида республика миқёсида 4 млн нафар ёшларни 4 та сектор кесимида 6 та ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириб янгича йўналишда ишлаш тизими белгиланди.
Бу борада Пайариқ туман миқёсида 1-секторга (мудофаа тизимига) тумандаги 1-сектор 19 та маҳалла кесимида 9979 нафар, 2-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Прокуратураси ва туман Фавқулотда вазиятлар бўлимига) 17424 нафар, 3-секторга 18 та маҳалла кесимида (туман Ички ишлар бўлимига) 18407 нафар ва 4-секторга 14 та маҳалла кесимида (туман Адлия бўлимига, туман Миллий гвардияга) 29310 нафар ёшлар тақсимланди.
Иш билан банд бўлмаган ёшлар сони туманимиз миқёсида 1563 нафарни ташкил этади, 1513 нафар ёшлар эса меҳнат қилиш мақсадида хорижий мамлакатларга ташқи меҳнат миграциясига кетган. Бу борада ҳам тумандаги маҳаллалар еттилиги билан ҳамкорликда амалий ишлар ташкил этилиб, ишсиз ёшларни иш билан банд қилиш ҳамда миграциядаги ёшлар билан доимий тарзда маҳаллалардаги Ёшлар етакчилари томонидан онлайн мулоқотлар олиб борилмоқда.
Туманда 177 жиноятчиликка мойиллиги бор ёшлар истиқомат қилиб, ушбу ёшлар профилактика инспекторлари томонидан тўлиқ қамраб орлинган ва доимий тарзда профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш борасида туман “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унга тумандаги 598 нафар қамраб олинган. Эндиликда тумандаги 218 нафар жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшларга кўмак кўрсатилмоқда, 392 нафар ёшларнинг ҳаракатлари юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда, 639 нафар ёшлар билан профилактик ва психологик сухбатлар ўтказилган бўлса, 500 нафар ёшлар билан индивидуал сухбатлар ўтказилди.
Бугунги кунда ёшлар таълим ва тарбияси давлат сиёсатининг долзарб масалаларидан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилиш устувор мақсадимиздир.
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.