insurez
17-12-2024 20:52

ЭЛЕКТРОН САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ ютиб олинган ер участкаларини расмийлаштириш тартиби


ЭЛЕКТРОН САВДО ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ

ютиб олинган ер участкаларини расмийлаштириш тартиби

 

 

Савол: Мен яшаш ҳудудимдан e-auksion.uz савдо платформаси орқали уй-жой қуриш учун 4 сотихли ерни ютиб олдим, энди уни қандай тартибда расмийлаштираман?

Жавоб: Жисмоний шахслар аукцион савдоларда ғолиб деб топилганда
e-auksion.uz савдо платформасидаги фойдаланувчи менюси орқали масофадан турган ҳолда мулкни расмийлаштириш имкони яратилган. Иштирокчи платформа орқали сотиб олган объектининг тўловларини амалга ошириши, буюртмачи билан олди-сотди шартномани электрон имзолаши, e-auksion.uz платформасидаги ғолиб менюси орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи Давлат ордерини, тегишли кадастр палатаси томонидан юборилган кўчмас мулк объекти ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги давлат реестридан кўчирма ҳужжатларини QR кодли формада тасдиқланган ҳолатда юклаб олиши мумкин. Аукцион ғолиби учун e-auksion.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ютиб олган ерни платформанинг “Иштирокчи менюси” – “Ютуқлар” бўлимида мулк қийматини 100 фоиз амалга ошириш ёки 15 фоиз амалга ошириш орқали сотиб олиш имконияти яратилган. Агар ғолиб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи (хусусан, уй-жой учун ер участкалари) асосида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини 100 фоиз амалга ошириш орқали мулкни расмийлаштирса, ғолибга жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади. Аксинча, 15 фоиз тўловни амалга оширса, ғолиб ва буюртмачи ўртасида қолган суммани 5 йил давомида марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси қўшилган ҳолатда бўлиб-бўлиб тўлаш учун буюртмачи билан электрон шартнома имзоланади.

Қахрамон Эшанкулов

“ Электрон онлайн-ауционларни ташкил этиш ”АЖ Самарқанд вилояти ҳудудий вакили

Teglar
- -