Қишлоқ хўжалигида 2024 йилнинг ўтган давр мобойнида амалга оширилган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарори , 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарори хамда 2023 йилда жами 1939 гектар майдонлар 6450 нафар фуқароларга деҳқон хўжалиги ташкил қилиниб ажратиб берилди.
Ушбу ажратиб берилган ер майдонларида 2023 йилда деҳқон хўжаликлари томонидан бугунги кунда 1150 гектар картошка, помидор, сабзи, пиёз, шолғом, турп каби сабзавотлар, 530 гектар дуккакли экинлар, 120 гектар мойли экинлар, 175 гектар кўкатлар,
53 гектар полиз экинлари экилиб, 54 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб олинди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024-йил 18-январдаги ПФ-15-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги пахта-ғалла майдонлардан қисқартирилган
102 гектар, 2024-йил 12 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар” тўғрисидаги видеоселектр йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 615 гектар сувли майдонларни онлайн Аукцион савдолари орқали 1 гектаргача ўлчамларда фуқароларга ажратиб берилди.
2024 йил ҳосили учун деҳқон хўжаликлари томонидан 2656 гектар асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштирилиб тўлиқ экилди.
Жумладан; 850 гектар сабзавот, 350 гектар полиз, 415 гектар картошка, 693 гектар дуккакли экинлар ва 346 гектар мойли экинлар экилди.
Ушбу экинлардан жами 61 минг тонна хосил олиш мақсад қилинган.
Сабзавот 24 минг тонна, полиз 5,3 минг тонна, картошка
18 минг 400 тонна, дуккакли 10,5 минг тонна ва мойли экинлардан 1,5 минг тонна хосилни йиғиб олиш кўзда тутилган
2024 йил 461 пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан
11950 гектар пахта майдонларда 40 минг тонна пахта хомашёси, 11690 гектар ғалла майдонларидан 85 минг тонна дон маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.
Боғдорчилик ва узумчилик, Пайариқ туманида 2024 йил 1 июн холатида барча тоифа хўжаликларидаги мавжуд 9 минг 140 гектар узумзорлар ш.ж ҳосилли майдон 7 минг 58 гектарни, шундан
461 узумчилик йўналишидаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 7 минг 145 гектар ш.ж ҳосилли майдон 4 минг 355 гектарни, бунда
11 минг 908 нафар аҳоли қатлами иккиламчи ижара асосида банд қилинган, Аҳоли хонадонларида 1 минг 995 гектар ш.ж ҳосилли майдон 1 минг 703 гектарни ташкил этиб парваришлаб келинмоқда бунда аҳоли хонадонларидаги шахсий томорқаларда эса 11 минг 446 та аҳоли қатлами банд қилиниб жами 23 минг 354 нафар аҳолининг доимий бандлиги таъминланиб келинмоқда. 2023 йилда барча тоифа хўжаликларида
149 минг 166 тонна ўтган йил (2022 йил 76119 тн)га нисбатан 109,7%га ортиқ қилиб узум маҳсулоти, шундан 28 минг тоннага яқин сара майиз ва мева маҳсулоти 4349 тонна ўтган йил (2022 йил 4330 тн)га нисбатан 101,0% га ортиқ билан маҳсулот етиштирилди.
Пайариқ туманида 2024 йилда янгитдан барча тоифа хўжаликлари томонидан барпо этиладиган жами 440 гектар узумзорлар бўлиб, ш.ж фермер хўжаликларида очиқ майдон ва дала четларига 430 гектар, аҳоли томорқаларида 10 гектарни ташкил этади.
Чорвачилик йўналишида, Чорвачилик йўналишида, 2024 йилда
74 та чорва фермер хўжаликлари фаолият юритиб келаётган бўлиб, улар томонидан 2023 йилда 1631,2 тонна мол ва парранда гўшти,
15341,2 тонна сут, 18 млн 68 минг дона тухум, 2142 тонна балиқ,
11,1 тонна асал маҳсулотлари етиштирилиб, ички бозорларимиз таъминланди.
2024 йил барча тоифа хўжаликлари томонидан 22,9 минг тонна мол ва парранда гўшти, 137254 тонна сут, 79 млн дона тухум, 4,9 минг тонна балиқ, 400 тонна асал маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ички бозор ва қайта ишлаш тармоқлари маҳсулотлар билан таъминланиб келинмоқда.
Бундан ташқари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2024 йил давомида чорвачилик соҳасида 25,2 млярд сўмлик 10 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштириб олинган.
Ш.Бахриев,
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.