insurez
25-07-2024 11:40

#Matbuot_anjumani 25-iyul kuni Payariq tumani Tuman hokimining investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga ko`maklashish, kichik sanoat zonalari hamda turizmni rivojlantirish masalalari bo`yicha o`rinbosari R.Niyatov ishtirokida matbuot anjumani o'tkazildi


                Markaziy-Janubiy Osiyo va O`zbekiston taraqqiyoti


Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё муносабатларини мустаҳкамлаш стратегияси — бу мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга ега.

Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Марказий Осиё халқаро институти ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасининг Марказий ва Жанубий Осиё муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича стратегик қарашлари ўзгариб бораётганлиги ҳам сўзимиз исботи.

Жумладан қўшни давлатлар билан ҳамкорликда Пайариқ туманида 2024 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан;

“Tci energy” МЧЖ томонидан “сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доираси
400,0 минг долл. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 890 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy”
жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплекси қурилиши лойихаси доирасида 45,0 млн. доллар жалб килинди.

Ҳудудий инвестиция дастурларининг ижро ҳолати тўғрисида:

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2024 йилда умумий қиймати 148,2 млрд. сўм (шундан, ўз маблағи 130,1 млрд. сўм, банк кредити 17,9 млрд. сўм)ни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони 967 та дан иборат бўлган
71 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Экспорт кўрсаткичлари ижроси тўғрисида:

Жорий йилнинг 26 декабр санасига туманда экспортни амалга ошириш бўйича белгиланган режа-прогноз кўрсаткичлари 13 238 минг АҚШ долларга бажарилди. Бу утган йил якунига нисбатан 108 фоизга ортиғи билан бажарилди.  

Кичик саноат зоналари тўғрисида:

Tуманнинг “Халқобод” МФЙ ҳудудида 18,6 гектарлик кичик саноат зонаси ташкил этилган ва мухандислик-коммуникация тармоқларига (электр, сув-оқова) уланиш ишлари якунланди.

 “Халқобод”,“Гўзал”, “Бирлашув” КСЗлари ташкил этилган ҳамда ушбу саноат зоналарга 50 дан ортиқ лойиҳалар жойлаштирилиши ҳамда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

Teglar
- -