#Matbuot_anjumani Sog`lom turmush tarzi targ`iboti bo`yicha amalga oshirilayotgan ishlar
Хозирда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1 та шифахона 2 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та оилавий поликлиника, 21 та оилавий шифокорлик пункти ва 15 та маҳалла тиббиёт пунктларида 332 нафар шифокор, 2112 нафар ўрта тиббиёт ходимлари томонидан тумандаги 273340 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади.
Туманда Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш яъни Эндокрин ва Кардиологик касалликларни 40 ёшдан ошган 73437 нафар фуқародан 2024 йил 10 ой давомида 68154 нафари скрининг текширувлардан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида 10452 нафар фуқароларда касалликлар эрта аниқланиб, соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу билан биргаликда тиббий кўрикга келган фуқаролар ўртасида барча даволаш профилактика муассасаларида Соғлом турмуш тарзи, Жисмоний фаоллик, Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси тўғрисида тарғибот ишлари амалга оширилиб, Соғлом овқатланиш ярмаркалари кўргазмали тарзда ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенитининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони 2-илова 60.2-бандида келтирилган “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб спорт тўгаракларини ташкил қилиш” ва “Туман, (шаҳар)ларда секторлараро спорт мусобақалари, шу жумладан: уй-бекалари ўртасида “Спорт маликалари” спорт ҳафталиги ҳамда оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар ўртасида «Биз соғлом турмуш тарзини танлаймиз» шиори остида 14 та «Оммавий юриш» ва «Саломатлик стартлари» оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб унда 1750 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Шунингдек, уй-бекалари ўртасида 20 та “Спорт маликалари”спорт ҳафталигида ташкиллаштирилиб, 460 та аёллар ва ёш келинчаклар-иштироки таъминланди. Ушбу спорт ҳафталиги дирасида Тиббиёт бирлашмасига қарашли 21 ОП, Чоштепа ОШП, Маниобод ОШП, Навоий ОШП, Халқобод ОШП лар ходимлари ўртасида валебол мусобақаси ташкил этилди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2023 йил 28 февраладаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 215-бандида 15 май-Халқаро оила куни муносабати билан Пайариқ туманида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танловини ўтказилди. Ахоли ва ёшлар ўртасида “Эрта турмуш кўришнинг салбий оқибатлари”,”Соғлом-турмуш тарзи”, “Оила ва никоҳ мукаддас”,”Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”,”Соғлом оилани режалаштириш”, “Қариси бор уйнинг- париси бор” мавзуларида 10 давра суҳбатлари, 25 та маъруза, 116 та суҳбатлар ўтказилди ва буклетлар тарқатилди. Тадбирларда 1250 та иштирокчи қатнашди 1190 та буклетлар тарқатилди.
Аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича Ҳафтанинг душанба куни "Стрессга қарши курашиш куни", Сешанба “Туз ва шакарни чеклаш куни”, Чоршанба “Тамакига қарши курашиш куни”, Пайшанба “Соғлом овқатланиш куни”, Жума “Пиёда юриш куни” ва Шанба “Саломатлик куни” этиб белгиланган бўлиб ушбу тадбирлар маҳалла, мактаб ва бошқа ташкилотларда тиббиёт ходимлари томонидан тадбирлар ўтказилмоқда.
Бундан ташқари тумандаги соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи тиббиёт ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 246-сонли буйруғининг ижроси бўйича яъни Соғлом турмуш тарзи (Шахсий гигиена, Соғлом овқатланиш, Жисмоний фаоллик ва Зарарли одатлар) мавзуларида мактабларда 930 та тадбир , 560 та учрашувлар, 12890 та суҳбатлар, Оналик ва болаликни мухофаза килиш (Бехатар хомиладорлик, Она сутининг ахамияти, Хомиладорлар овқатланиши, Репрадуктив саломатлиги, Юрак қон томир касаллиги, Қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш, Эрта ва кариндошлар ўртасида никоҳларни олдини олиш ва Болалар саломатлиги) мавзуларида 390 та учрашувлар, 3450 та суҳбатлар, Юқумли бўлмаган касалликлар бўйича мавзуларида 410 та учрашувлар, 7082 та суҳбатлар ўтказилган.
2024 йил 22 майдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган умумий йиғилиш баёни ижроси юзасидан хатлов натижаларига кўра 1-гурухга мансуб 122158 нафар ва 2 паст ҳавф гурухига мансуб 64019 нафар аҳоли орасида оммавий ва индивидуал табирлар барча Даволаш профилактика муассасалар томонидан ўтказилиб келинмоқда.
Соғлом турмуш тарзининг тарғиботи бўйича “Пайариқ ҳаёти” газетасида 12 та мақола чоп этилган, туман Тиббиёт бирлашмасининг Соғлом турмуш тарзи телеграм каналида барча Даволаш профилактика муассасаларда ўтказилган кунлик тарғибот тадбирлари ташлаб борилади, “Саломатлик сабоқлари” телеграм канали ва “Пайариқ туман Тиббиёт бирлашмаси” фейсбук каналларида 570 дан ортиқ мақолалар чоп этиб борилмоқда.
Тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли ўртасида ташкил қилинаётган учрашув ва суҳбатлар давомида 36 турдаги мавзулар бўйича 21 мингдан зиёд буклет ва тарғибот варақалари чоп этилиб тарқатилган.
Келгусида аҳоли ўртасида юқумли бўлмаган касалликларни ортиши, кам харакатлик (гиподинамия) ни ортиқча вазн олдини олишда уюшмаган аҳоли орасида жисмоний фаоликни, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, зарарли одатлардан воз кечиш тўғрисидаги ишларни тарғибот тадбирларини янада ривожлантириш ва аҳоли ўртасида шакилантириш режалаштирилмоқда