insurez
29-06-2024 18:48

Пайариқ тумани 1 сектор штаби фаолияти тўғрисида


 Пайариқ тумани 1 сектор раҳбари Жабборов Исроил Исмоилович раҳарлигидаги ҳудудда 19 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 7 таси намунали, 12 яхши тоифаларга ажратилган.

Секторни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида сектор штабига 22 та ташкилот ходимлари тегишли буйруқлар билан бириктирилган.

Сектор ҳудудида 13 963 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда  17 813 та оилалар истиқомат қилади.

Сектор ҳудудидаги 19 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 74 739 нафар аҳоли мавжуд.

Шундан;

  • меҳнатга лайоқатли аҳоли 38 599 нафар,
  • иқтисодий фаол аҳоли (бандлар + ишсизлар) 28 877 нафар,
  • бандалар 26 090 нафар,
  • шундан чет элда меҳнат қилувчилар 4 558 нафар,
  • ишсизлар 2 787 нафар,
  • ишсизлик даражаси 9,7  фоизни ташкил қилади.
  • иқтисодий нофаол аҳоли (бола тарбиялаётганлар+ишлашни хохламайдиганлар+талабалар,) 9 722 нафар.

Жами пенсия ва нафақа олувчилар 9 240 нафар.

Шундан;

  • ёшга доир пенсия 6 554 нафар,
  • ёшга доир нафақа 17 нафар,
  • ногрнлик пенсияси 795 нафар,
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси 558 нафар,
  • болаликдан ногиронлик нафақаси 457 нафар,
  • 18 ёшгача булган болаликдан ногиронлик нафакаси 427 нафар,
  • ногиронлик нафақаси 293 нафар,
  • парваришлаш нафақаси 139 нафарни ташкил қилади.

Кам таъминланган оилалар болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар 5 998 та.

Шундан;

  • болалар нафақаси олувчилар 5 823 нафар,
  • моддий ёрдам олувчилар 175 нафар.

Сектор ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари тўғрисида

  • Мавжуд мактаблар сони 30 та,
  • Мавжуд ДМТТлар сони 14 та,
  • Мавжуд ДХШлар сони 6 та,
  • Оилавий МТТлар сони 85 та,
  • Мавжуд ОШПлар 5 та,
  • Масжидлар сони 4 та,
  • Қабристонлар сони 35 та.

Фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш

  • мавжуд сув иншоатлари 34 та;

Шундан;

  • ишлаётган Сув иншоатлари сони 27 та,
  • реконструкция қилинишга мухтож сув иншоатлари сони 7 та.

Талаб этиладиган янги сув иншоатлари 5 та,

Марказлашган ичимлик суви билан таъминланган аҳоли 52 340 та,

Качалка қудуқлардан сув истъемол қилувчи аҳоли сони 20 493 та,

Махсус техникалар билан ичимлик суви билан таъминланадиган аҳоли сони2 082 та.

Teglar
- -