Пайариқ туманида Ахолини домий ва мавсймий ишларга банд қилиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида
Пайариқ туманида Ахолини домий ва мавсймий ишларга банд қилиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
Пайариқ туманида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолига ёрадам бериш борасида қуйдаги ишлар олиб борилаяпти
Пайариқ туманида яшовчи жами аҳоли сони 274,2 минг кишини ташкил қилиб, шундан меҳнат ресурслари 132,1 минг кишини ташкил қилади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 92,9 минг киши, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 39,2 минг киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 87,3 минг кишини, ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли эса 5,5 минг кишини ташкил этмоқда.
Бандлик дастури бўйича 2025 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таьминлаш янги иш ўринлари яратиш бўйича 23449 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган шундан 4329 та доимий, 5317 та мавсумий вақтинчалик янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ушбу дастурга асосан йўналишлар бўйича Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 987 та, Хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 16360 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 5449 та, Қурилиш соҳасида 653 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Бандлик дастури бўйича аҳолини иш билан таьминлаш мақсадида 2025-йил давомида дастур бўйича жами 2337 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таьминлаш режалаштирилган,
Туман ҳокимининг 2024 йил 24 октябрдаги № 542-7-100 қарори билан тасдиқланган туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишга қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш бўйича 2025 йил учун 177 та иш ўринлари тасдиқланган ҳамда ушбу қарорни ижроси 2025 йил мабойнида бажарилади.