Пайариқ туманида туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа таклифи
Пайариқ туманида туризмни ривожлантириш
бўйича лойиҳа таклифи
Mатбуот анжумани
Пайариқ тумани, Бошчўрош МФЙда жойлашган “Балиқ саноат” МЧЖга қарашли 440 гектардан иборат ва шундан
260 гектарда мавжуд таббий сув хавзалари майдонида “Балиқ овлаш ва гострономик туризм”ни ташкил этиш.
Жумладан:
- Миллий усулда қурилган 30 та ўтовларни ташкил этиш.
- Кичик ва енгил конструкцияли 50 кишига мўлжалланган 15 та кэмпингларни ташкил этиш.
- 12 дан ортиқ хар хил турдаги овқатланиш мажмуаларини ташкил этиш.
- Дам олувчиларга балиқ овлаш учун жойларни ташкил этиш ва бундан ташқари мехмонлар ўзлари учун хизмат қилиш мумкин бўлган 10 дан ортиқ ошхоналарни ташкил этиш.
- 10 дан ортиқ кўнгил очар масканларни ташкил этиш (қайқда сайр қилиш, болалар ўйнгоҳи, ховузлар устидан кўчма кўпирларни ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа кўнгил очар масканларни ташкил этиш).
- Хизмат кўрсатиш учун енгил конструкцияли кичик
30 дан ортиқ савдо шахобчаларини ташкил этиш. (озиқ-овқат, алкагол махсулотларини сотувчи, балиқ овлаш учун керакли анжомлар ва шунга ўхшаш савдо дўконларини ташкил этиш). - Дам олувчиларга қулайлик учун 100 автомашина сиғимига эга автотураргох ташкил этиш.
- 2025 йил октябр ойига 10 ортиқ усулда ва турли балиқлардан “Балиқ пишириш” фестивалини ташкил этиш.
Бунинг эвазига ҳудудда 200 та янги ишчи ўрин яратилиб, сайёҳлар оқимини йилига 200 мингтага етказиш ҳамда хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардан ўртача бюджетга 2 млрд сўм миқдорда солиқ йиғимларини тушишини таъминлаш.
Туманда инвестиция ва ташқи савдо буйича 2024 йил январ-октябр ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот.
Ҳудудий инвеститция дастури бўйича.
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра 2024 йилнинг январь-октябр ойларида қиймати 167,6 млрд. сўмлик 29 та лойиҳа ишга туширилди ва 481 та иш ўрни яратилди.
Шундан, қишлоқ хўжалигида 44,4 млрд сўмлик 4 та, саноатда 97.4 млн. сўмлик 5 та, хизмат кўрсатишда 28,5 млрд. сўмлик 20 та бўлган 29 та лойиҳа ишга туширилиб, жами 481 та иш ўринлари яратилди.
Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб етиш ва ташқи савдосида:
Пайариқ туманида 2024 йилнинг январь-октябр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан;
“Tci energy” МЧЖ томонидан “сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доираси 400,0 минг долл. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 810 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди(лойиха қиймати 2.5 млн АҚШ доллари 20 та иш ўрни) ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy” жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплекси қурилиши лойихаси доирасида 45,0 млн. доллар жалб килинди.
Экспор йўналиши бўйича.
Туманимизда 2024 йилнинг январь-октябр ойларида 14 та экспортёр корхоналар томонидан 8,9 млн доллари миқдорида 12 та хорижий мамлакатларга 45 хил турдаги махсулотларни экспорт амалга оширилди. Шундан, саноат махсулотлари 4 064 минг долларга ва мева-сабзавот йўналиши бўйича 4 847 минг доллари ёки 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 115,1 фоизга ўсишга эришилди. Саноат йўналиши бўйича янги корхона “PAYARIQ POULTRY” МЧЖ экспорт фаолиятига жалб қилинди
Кичик саноат зоналари бўйича.
Туманимизда 45 га ер майдонга 5 та КСЗлари ташкил этилиши белгиланган. Булар: “Челак” КСЗ майдони 2,40 га, “Халқобод” КСЗ майдони 18,6 га, “Хўжа Исмоил” КСЗ майдони 1,5 га, “Бирлашув” КСЗ майдони 13,9 га ва “Гўзал” КСЗ майдони 18 га.
Жорий йилда “Халқобод” МФЙда жойлашган “Халқобод” КСЗда инфратузилмалар билан таъминланди. Жумладан, 30 км узунликдаги газ тармоҳи тортилди ва 1 та ГРП қўйилди, алоҳида ячейка қўйиш орқали электр тармоғи тортилди ва 400 КВТлик трансформатор тармоққа уланди. Бунинг натижасида “Анисабону файз баракаси” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 9,5 млрд. сўмлик 20 та ишчи ўринга эга хар хил турдаги яхна ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва “FORTUNA-STOUN” хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 20 млрд. сўмлик 15 та ишчи ўринга эга мармарни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди.
Шу билан бирга, саноат зонанинг асосий 15 та лот аукцион орқали сотилиб 12 та 92,1 млрд. сўмлик 541 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар шакллантирилди ҳамда Ҳалқобод ЁСЗда 15 та лотга 7 та 11,1 млрд. сўмлик 60 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари “Гўзал” КСЗни инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида электр тармоқлари тотиш учун 660 млн сўм ва йўл қуриш учун 181 млн. сўм маблағлар ажратилиб амалий ишлар бошланди. Шунингдек, “Гўзал” КСЗ 9 та лот аукцион орқали сотилиб 5 та 17,6 млрд. сўмлик 52 та ишчи ўринга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилди ва битта “ISTIQLOL G`UNCHALARI” МЧЖ 3 млрд. сўмлик 12 та янги ишчи ўринга эга бўлган бетон махсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий йил якунига қадар ишга туширилиши таъминланади.