insurez
13-01-2025 10:03

Пайарик туман иэлектр таъминоти  томонидан худудларда узлуксиз электр таъминотини таъминлаш тугрисида


Пайарик туман иэлектр таъминоти  томонидан худудларда узлуксиз электр таъминотини таъминлаш тугрисида

        Аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар сифатини янада яхшилаш, дастурларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида Пайарик тумани электр таъминоти мутахассислари томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

      Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида белгиланган дастурлар доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  Натижада электр энергияси таъминоти бўйича аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда.

     Айни кунда туманда бу борадаги ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда. Умуман, электр энергияси таъминотини яхшилаш, белгиланган дастурлар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида кўплаб маҳаллаларда электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда. 

      Электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келади. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон беради.

        Ушбу жараён истеъмолчиларга электр энергиясини ишончли ва узлуксиз етказиб бериш ва энергия тизимининг муаммосиз ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда. Бунда катта аварияларни ва бутун мамлакатда истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан узилишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади. Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги “зўриқиш” турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига олиб келади.  

Энергия балансини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг диспетчерлик бошқармаси истеъмолчиларнинг бир қисмини режа жадвалига мувофиқ чекловлар ўрнатишга мажбур бўлади. Ушбу графиклар, қоида тариқасида, паст кучланишли (0,4 кВ, 6 - 10 кВ) тақсимлаш электр тармоқларини ўз ичига олади.

Бу ҳаракатлар мамлакат энергетика тизимида юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олишга қаратилган. Бу эса электр энергиясини кечаю-кундуз мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва диспетчер назоратининг ўз вақтида жавоб бериш имконини беради.

         Бундан ташкари худудини электр таъминотини яхшилаш максадида Х.Исмоил МФЙ худудига 110/35/10 нимстанция куриш ишлари бажарилмокда. Пайарик тумани Бахрин МФЙ худудига 110/35/10 нимстанция курилиш ишлари учун лойиха ишлари бажарилмокда. 

     Тумандаги жами 62 минг таянч мавжуд булиб шундан 20 мингга якин ёгоч булиб 8 мингга якини ута яроксиз. 2025-2026 йиллар давомида боскичма боскич обод кишлок ва дастур асосида бажарилади.

 

 

          Пайарик ТЭТ бошлиги                                                    Б.Улугмуродов

Teglar
- -