#press_tur 2024 yilda mavsumiy, doimiy va vaqtinchalik ish o`rinlarini yaratish bo`yicha belgilangan rejalar va amalga oshirilayotgan ishlar bilan jamoatchilikni tanishtirish.
Ассалому алайкум ҳурматли брифинг иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари.
Бугунги брифингда Пайариқ туманида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолига ёрадам бериш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтмоқчиман.
Пайариқ туманида яшовчи жами аҳоли сони 270,1 минг кишини ташкил қилиб, шундан меҳнат ресурслари 130,6 минг кишини ташкил қилади. Иқтисодий фаол аҳоли сони 93,2 минг киши, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 37,4 минг киши, халқ хўжалигининг турли соҳаларида банд бўлган аҳоли 86,4 минг кишини, ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли эса 6,8 минг кишини ташкил этмоқда.
Бандлик дастури бўйича аҳолини иш билан таьминлаш мақсадида 2024-йил давомида дастур бўйича жами 2289 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таьминлаш режалаштирилган бўлиб, амалда январ-июнь ойларида 1267 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш ҳамда квота иш ўринларига бўлим йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилган фуқароларнинг 283 нафарини ёшлар ва 703 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Бандлик дастури бўйича 2024 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таьминлаш янги иш ўринлари яратиш бўйича 23673 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган шундан 6873 та доимий, 10587 та мавсумий вақтинчалик янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ушбу дастурга асосан йўналишлар бўйича Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1334 та, Хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 9711 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 11830 та, Қурилиш соҳасида 798 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 2024-йил январ-июнь ойлари давомида амалда 13719 та янги иш ўринлари яратилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 143 та, Хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 5696 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 7390 та, Қурилиш соҳасида 490 та янги иш ўринлари яратилди.
Туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишга қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш бўйича 2024 йил учун 392 та иш ўринлари тасдиқланган. 2024-йил январ-июн ойларида 108 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ишга жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5-октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш максадида, тумандаги барча ташкилот ва корхоналарга жамоат ишлари ташкил этиш афзалликлари тўғрисида тушунтириш хатлари чикарилди ва тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларидан ишсиз фукароларни руйхати шакллантирилди ва шу асосида 555 нафар ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилган. 2024-йилнинг январ-июнь ойида 209 нафар ишсиз фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига буюртма асосида жалб қилинди. Жамоат ишларига жалб этилганлардан 102 нафари аёллар, 46 нафари ёшларни ташкил этди.
Туманда ишсиз фуқароларни касб ҳунарга ўқитиш бўйича 2024-йил режаси 1222 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган. Жорий йилнинг январ-июнь ойида 428 нафар фуқаролар турли хил йўналишдаги Самарқанд шахридаги ва тумандаги касб хунар ўқитиш марказларига жалб қилинди.
Тумандаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг январ-июнь ойларида жами 7 маротаба бўш иш ўринлари мехнат ярмаркалари ўтказилди. Ушбу ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 93 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларида ишга жойлаштирилди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ишга жойлашганлардан 43 нафар хотин қизлар, 36 нафар ёшлар ўзларига мақбул келган бўш иш ўринларига меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилган.