insurez
03-06-2024 21:00

#press_tur Hokim yordamchilari faoliyati bilan janoatchilikni tanishtirish.


 

Худуднинг умумий демографик ҳолати бўйича қисқача тўхталадиган бўлсам;

Маҳаллалар сони – 65 та, аҳоли сони – 276,3 минг нафар. Хонадонлар сони – 51,8 минг тани ташкил этиб, аҳоли томорқа майдони - 9,7 минг гектардан иборат.

Худуднинг меҳнат ресурслари сони 130,8 минг нафарни, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 99,3 минг нафарни ташкил этади.

 Ишсизлар сони – 6,8 минг нафар (ишсизлик даражаси - 7,4 фоиз), камбағал оилалар сони 8,1 минг тани ташкил этиб, камбағал оилалар улуши 12,1 фоизни ташкил этмоқда.

Хорижга ишлашга кетганлар – 14,5 минг нафарни, қайтиб келганлар сони 4,1 минг нафарни ташкил этмоқда.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш юзасидан асосий йўналишларни белгилаб олганмиз.

Биринчидан, ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли хонадонларида томорқадан фойдаланиш ҳамда хонадонбай лойиҳаларни шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан ҳоким ёрдамчилари “Онлайн маҳалла Уз” платформасига 163 та киритилиб, шундан 124 та микролойиҳалар фото-ҳисоботлари юкланиб, “линк” лар орқали ишга туширилди.

Май-июнь ойларида хар бир маҳаллада 10 тадан микролойиҳа ташкил этиши топшириғи 650 тани, бугунги кун ҳолатига 600 та киритилиб, бажарилиш фоизи 92,3 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу топшириқ жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар тўлиқ таъминланишига эришилади.

Туманида  “Сайхунобод ва Уйчи  туманлари тажрибаси” мисолида аҳоли даромадларини ошириш, шунингдек, банкларнинг мижозлари билан ўтказилган учрашувларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан “Сайхунобод” ва “Уйчи” туман тажрибаси асосида танлаб олинган хонадонлар 430 тани ташкил этиб, ҳақиқатда 430 та хонадонлар платформага киритилди.

Шундан, бугунги кунда 430 та хонадонларга (намунавий интенсив хонадон боғлари яратиш, саноат усулида паррандачилик, балиқ етиштиришни кўпайтириш, томорқаларга уя тарқатиб, асал экспорти кабилар йўлга қўйилган) молиявий кўмаклар кўрсатилди. Жумладан:

540 бош парранда (5,0 млн.сўм), 19 та ихчам иссиқхона (61,8 млн.сўм), 964 бош йирйик ва майда шохли қорамоллар (657,6 млн.сўм), деҳқончилик ва боғдорчилик учун 3,8 га (100,4 млн.сўм), асалари қутиси 109 та (79,0 млн.сўм) ва бошқа йўналишларга 3,9 млн.сўмлик маблағлар йўналтирилди. Шунингдек, 20 нафар фуқароларга 203,6 млн.сўмлик жиҳоз ва ускуналар учун субсидиялар ажратилди. Бунинг натижасида 912 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 814 та тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқароларга
14,1 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига ижобий тавсиялар берилган.

Аҳоли хонадонлари томорқаларида экинлар экилиши бўйича:

 Туманда  58 минг 311 та аҳоли хонадонларидаги экин экиш мумкин бўлган 9,7 минг гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, ҳозиргача 8,5 минг гектар (98 фоиз) майдонларга экинлар экилди.

Хусусан, 4,9минг га ерда сабзавот, 0,366 минг га ерда полиз, 2,2 минг га ерда картошка, 0,482 га ерда дуккакли экинлар, 0,470 минг га ерда бошқа экинлар экилди.

Ҳозирда аҳоли томорқаларидан йилига 3 маротаба ҳосил олаётган хонадонлар 75 фоизни  (43 минг та) ташкил этмоқда (3 йил олдин бу кўрчаткич 50 фоиз эди). Қолган 25 фоиз (14,6 минг та) хонадонлар эса
2 маротаба ҳосил олмоқда.

Бунда, 2024 йилда 2 маротаба ҳосил олаётган хонадонларнинг
7 мингтасини 3 маротаба ҳосил олишга ўтказиш бўйича ишлаяпмиз
(3 маротаба ҳосил оладиган хонадонлар жами 50 мингга ёки 85%дан 87%га етади).

Бугунги кунда аҳоли хонадонларининг таморқасининг  2,500 гектар ер майдонларида етиштирилган жами 62,500 тонна маҳсулотлар олиниб, деҳқон бозорларда 1 кг картошка ўртача 3,500минг сўмдан, 1 кг клупнай (резавор) ўртача 12,000 минг сўмдан, мевалар ўртача 6,000 минг сўмдан 11,000 минг сўмгача ва бошқалар ...... ўртача 8,000 минг сўмдан сотилмоқда.

Натижада, битта хонадон мисолида 35,000,000 даромад олиши кўрсатилади? 

Хонадонларда 3 мартагача ҳосил олиш билан бирга, кўпроқ мевали кўчатлар ва узум кўчатлари экиш, бунинг ҳисобидан даромад олиш самарадорликлари бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда жами 21 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолият кўрсатиб келаётган бўлса, 2024 йилда яна 5 та томорқа хизматлари ташкил этилади (уларнинг умумий сони 26 тага етказилади).

Ҳозирги кунга қадар 24 та томорқа хизмати корхоналари ташкил этилди.

Мева-сабзавот кўп етиштириладиган туманларда аҳоли томорқаларига 7 хил турдаги комплекс хизматларни кўрсатувчи 1 та кластерлар мавжуд бўлиб, яна 1 та янги кластерлар ташкил қилинмоқда.

Бундан ташқари, томорқаларда етиштирилган маҳсулотлардан юқори қиймати маҳсулотлар олиш мақсадида ҳудудларда 12 та мини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари ҳамда 8 та кичик совуткичлар ташкил этиш йўлга қўйилади (май ойида 8 та, июнь ойида 0 та).

Жорий йилда эса сув таъминоти оғир бўлган 7 та маҳаллада катта хажмдаги артезиан қудуқларини қазиш орқали аҳоли томорқаларида сув таъминотини яхшилаш чоралари кўрилади, бунинг учун 1,05 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Туманда пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, жами
1814,2 гектар ер майдонлари деҳқончилик қилувчи фуқароларга узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратиб берилган.

Бунинг ҳисобига қарийб 6145 минг нафар янги иш ўринлари яратилиб, ер майдонларидан (ўртача 30 сотихдан) бир оила йилига
0,7-1,5 млн.сўмгача даромад қилишга эришмоқда.

Мазкур ер майдонларидан 2024 йил ҳосили учун сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш ҳисоб-китоб қилиб чиқилди.

Жумладан, 465 гектарга сабзавот, 230 гектарга полиз,
170,2 гектарга картошка, 576 гектарга дуккакли, 373 минг гектарга озуқа экинлар жойлаштирилди.

Бунда, асосий эътибор “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинларни жойлаштиришга қаратилди.

Ушбу майдонлардан жами 252,1 минг тонна маҳсулот йиғиштириб олиш режалаштирилган. Жумладан, 83,7 минг тонна сабзавот, 29,5 минг тонна полиз, 34,1 минг тонна картошка, қарийб 69,5 минг тонна дуккакли ва 35,3 минг тоннага яқин озуқа экинлар маҳсулотлари йиғиштириб олиниши кутилмоқда.

2024 йилда деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшларга
615 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилди (1661 нафардан ортиқ ёшларга ўртача 30 сотихдан 524,0 гектар ажратиб берилди). Ҳозирга қадар 324,0 гектардан ортиқ майдонларга экинлар экилди.

Ушбу ажратиб берилаётган 615 гектар ер майдонларининг барчасига сабзавот экинлари, жумладан, 220,0 гектарга помидор, 310,0 гектарига дуккакли, 85,0 гектарига озуқа экинлари жойлаштирилади.

Ушбу майдонларга жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилиб, ушбу майдонларда жами 72,0 минг тонна маҳсулотлар йиғиштириб олиш кўзда тутилмоқда.

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги масалаларни тезкор ҳал этиб бориш мақсадида вилоят ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида барча ҳудудларда доимий ишлайдиган Штаблар ташкил этилиб, кунлик маълумотлар хонадонлар кесимида олиниб, ишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, 65 та маҳаллалар 3 та тижорат банкларига бириктирилди.

Бугунги кунга қадар, туман бўйича жами 430 та хонадонларнинг даромадини оширилиши таъминланди.

Ушбу ишларга тижорат банклари томонидан 7,6 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

Йил якунига қадар жами 8,5 млрд сўмлик ресурс ажратилиши режалаштирилган.

100 та хонадонларга 5 мингта товуқ тарқатилди;

4 та хонадонларга 8 та асалари уялари олиб келинди;

165 бош қорамол ва қўй боқиш йўлга қўйилди;

4,0 млрд.сўм маблағлар бошқа йўналишларга берилди.

Бандлик дастури бўйича аҳолини иш билан таьминлаш мақсадида 2024-йил давомида дастур бўйича жами 2289 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таьминлаш режалаштирилган бўлиб, амалда январ-апрел  ойларида 637 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларидаги бўш ҳамда квота  иш ўринларига бўлим йўлланмалари асосида ишга жойлаштирилди. Ишга жойлаштирилган фуқароларнинг 183 нафарини ёшлар ва  296 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Бандлик дастури бўйича 2024 йилда аҳолини доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда бандлигини таьминлаш янги иш ўринлари яратиш бўйича 23673 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган  шундан 6873 та доимий, 10587 та мавсумий  вақтинчалик янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ушбу дастурга асосан йўналишлар бўйича Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 1334 та, Хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 9711 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 11830 та, Қурилиш соҳасида 798 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 2024-йил январ- ойлари давомида амалда 4557 та янги иш ўринлари яратилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 52 та, Хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобига 3100 та, Қишлоқ хўжалиги йўналишида 1187 та, Қурилиш соҳасида 210 та янги иш ўринлари яратилди.

Туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланган туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишга қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш бўйича 2024 йил учун 392 та иш ўринлари тасдиқланган. 2024-йил январ-апрел ойларида 75 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ишга жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5-октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш максадида, тумандаги барча ташкилот ва корхоналарга жамоат ишлари ташкил этиш афзалликлари тўғрисида тушунтириш хатлари чикарилди ва тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларидан ишсиз фукароларни руйхати шакллантирилди ва шу асосида 555 нафар ишсиз фуқароларни хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш режалаштирилган.  2024-йилнинг январ-апрел ойида 169 нафар ишсиз фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига буюртма асосида жалб қилинди. Жамоат ишларига жалб этилганлардан 86 нафари аёллар, 34 нафари ёшларни ташкил этди.

Туманда ишсиз фуқароларни касб ҳунарга  ўқитиш бўйича 2024-йил режаси 1222 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.  Жорий йилнинг январ-апрел ойида 245 нафар фуқаролар турли хил йўналишдаги Самарқанд шахридаги ва тумандаги касб хунар ўқитиш марказларига жалб қилинди.

Тумандаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг январ-апрел ойларида жами 4 маротаба бўш иш ўринлари мехнат ярмаркалари ўтказилди. Ушбу ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 50 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли сохаларида ишга жойлаштирилди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ишга жойлашганлардан 23 нафар хотин қизлар, 21 нафар ёшлар ўзларига мақбул келган бўш иш ўринларига меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилган.

 

“Маҳалла еттилиги” фаолятини самарали ташкил этиш ва маъсулатини ошириш борасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21-декабрдаги “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сонли қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил қилинди.

Маҳалла уюушмасининг асосий вазифаларидан бири “Маҳалла еттилиги” фаолиятини мувофиқлаштириш бўлиб, ўз ўрнида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқ инспектори ва ижтимоий ходимнинг вазифалари белгилаб берилган.

Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилиш, ривожлантириш, аҳолининг ишсизлигини камайтириш, коррупция ҳолатлари олдини олиш мақсадида маҳалла еттилиги ходимлари ҳамкорликда ишлашини яна ҳам кучайтиришимиз лозим.

Шу мақсадда ва белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишда “Маҳалла еттилиги”га кўмаклашиш, маҳаллаларда қабул қилинаётган қарорларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлик фаолияти қуйидаги 8 та йўналишлар яъни:

Аҳолининг ижтимоий хизматлардан хабардорлигини ошириш;

Маҳаллада аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, маънавий муҳитни сақлаш, маънавий-маърифий чора-тадбирларни амалга ошириш;

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини танминлаш ва камбағалликни қисқартириш;

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантириш;

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш;

Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш;

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш;

Маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш орқали амалга оширилиши белгилаб берилди.

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган бўлиб, низомга асосан жамғарма ҳар бир ўзини ўзи бошқариш органи ҳузурида ташкил этилади. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлимида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ғазна ҳисобварақларида йиғилади ҳамда МФЙлар учун очилган тегишли ғазна ҳисобварақларига белгиланган тартибда тақсимланади. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

-жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи,

-маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи,

-маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар,

-баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда, маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар,

-туман маҳаллий бюджети прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан,

-хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари,

-жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари,

-қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағлари маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, пиёдалар йўлакчалари, ёритиш тизими, электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқoва сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни моддий-техник, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ва бошқа тадбирлар учун йўналтирилади.

Ҳозирги кунда тумандаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисоб рақамларига  жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва ер солиғидан ундирилган маблағлардан тегишли қисми, яъни, жорий йил бошидан шу вақтга қадар            940 млн. сўмни ташкил қилади.

Бу каби эҳтиёжларимиз барча маҳаллаларда мавжуд, ундирилаётган маблағларни ушбу муаммоларни бартараф этишга йўналтириб, босқичма-босқич бартараф этиб борилади.

 

 

Teglar
- -