Самарқанд вилояти Пайариқ туманида мактабгача таълим тизимида 2024-йилда амалга оширилган вазифалар тўғрисида
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида мактабгача таълим тизимида 2024-йилда амалга оширилган вазифалар тўғрисида
Бугунги кунда туманда 27 578 нафар мактабгача ёшдаги болалар мавжуд бўлиб, уларнинг 20 654 нафари ёки (74,9%) фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган.
Улардан:
- 51 та Давлат боғчаларига 10 438 нафар;
- 15 та ДХШ асосидаги боғчаларга 1 357 нафар;
- 302 та Оилавий боғчаларга 8 858 нафар, 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.
Мактабгача таълим ташкилотлари сони йил давомида
41 тага ёки қамров 7,2 фоизга ошиб 368 тани) ташкил этмоқда.
Шундан:
Қамров даражаси паст маҳалла фуқоролар йиғинларида
39 та янги қуввати 1360 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.
Шўртепа МФЙда 120 ўринли 49-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди;
Яни хайёт МФЙда Давлат хусусий шерикчилик асосида
250 ўринли МТТ ташкил этилди.
- 7 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларини ташкил этилиб уларга 175 нафар болалар қамраб олинди;
- 4 та мактабга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳларини ташкил этилиб уларга 100 нафар қўшимча 6 ёшли болалар қамраб олинди;
- Мавжуд гуруҳлар қувватини ошириш орқали қўшимча 420 нафар болалар қамраб олинди.
- Натижада, қўшимча 2000 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш ва қамров даражасини яна 7,2 фоизга оширилди.
- Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва уни янада ошириш борасида Самарқанд вилояти “Маҳорат мактаби” томонидан педагог-ходимларининг ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда амалга татбиқ этиш орқали МТТларда таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича режа-график асосида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилоти директорлари томонидан манзилли режа-график асосида касбий тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилади. Бунда, касбий тажриба алмашиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан туманнинг бошқа ҳудудларида жойлашган ташкилотларида кўргазмали очиқ машғулотлар, ўқув-амалий семинарлар ва “Ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш тартиби” мавзусида тақдимотлар ўтказади.
Ушбу жараёнларга мактабгача таълим ташкилотининг “Кузатув кенгаши” аъзолари жалб қилинади.
Бугунги кунда 39,5 фоиз олий маълумотли педагоглар улушини олий таълим битирувчилари ҳисобига 45 фоизга етказилади.
Бўш ўринларни малакали ва мутахассис кадрлар билан тўлдириб борилади.
Янгидан ташкил этиладиган 41 та МТТлари ва бошқа манбалар ҳисобига 100 нафарга яқин янги иш ўринларини ташкил этиш орқали, аҳоли, хусусан аёллар бандлигига кўмаклашилади.