insurez
17-02-2025 11:01

Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдосида:


 

 

Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб этиш ва ташқи савдосида:

2024 йилнинг январь-декабр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича жами 55,3 млн. доллар қийматда маблағлар ўзлаштирилди.(Шундан “Tci energy” МЧЖ томонидан “сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси доираси 400,0 минг долл. ва “Oltin tuproq invest servis” МЧЖ негизида пишган ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 900 минг доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди(лойиха қиймати 2.5 млн АҚШ доллари 20 та иш ўрни) ҳамда қўшимча равишда “Imom Al-Buhoriy” жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплекси қурилиши лойихаси доирасида 54,0 млн. доллар жалб килинди.)

Шунингдек, 2025 йилнинг январь-декабр ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича жами 73,0 млн. доллар қийматда маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган. (Шундан “Urla оrganic tarim” компанияси томонидан кўп қаватли турор жой ва савдо мажмуасини қурилиши лойиҳаси доираси 34,7 млн доллар,
“Tci energy” МЧЖ ХК томонидан сув-насос станциясини таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш доирасида 10 млн доллар “Project  development consultant alsalam media company” ХК томонидан меҳмонхона комплекси ташкил этиш лойиҳаси доираси 25,0 млн доллар,
“Halovat nuri” МЧЖ ҚК томонидан истироҳат боғи ва туристик хизматларни ташкил этиш доирасида 3,3 млн доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниши режалаштирилган)

 

Ҳудудий инвеститция дастури бўйича.

 

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2024 йилда умумий қиймати 148,2 млрд. сўм (шундан, ўз маблағи 124,8 млрд. сўм, банк кредити 17,9 млрд. сўм ва тўғридан тўғри хорижий инвеститция 4,6 млн доллар)ни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони 967 та дан иборат бўлган 71 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Шунингдек, 2025 йилда умумий қиймати 65,2 млн. доллар ни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони 977 та дан иборат бўлган 39 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Teglar
- -