САЁҲАТГА ЧИҚҚАН ЗИЁЛИЛАР

Пайариқ туманидаги 80-умумтаълим мактабининг касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш ҳамда табиатнинг сўлим гўшаларини томоша қилиш мақсадида касаба уюшма маблағи ҳисобидан Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Ташкил этилган ушбу саёҳатга 50 нафар ўқитувчилар жалб қилинди. Зиёрат давомида “Арк”, “Моҳи Хоса”, “Нақшбандий авлодлари”, “Нақшбандий мақбараси”, “Лаби ҳовуз” каби қадамжолар билан танишдилар. Улкан таассуротлар олдилар. Инсон ҳаёти давомида тинмай изланиш, илм ўрганиш ҳаракатида бўлади. Натижада инсоннинг маънавий мафкураси ривожланади ва ўзини ва авлодларини ким эканини англайди. Ҳосил қилган билим ва кўникмаларини келажак авлодларга етказиб, маънавиятини бойитади.

80-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳам олган таассуротларини ўқувчиларга дарс мобайнида тадбиқ қилмоқдалар. Бу эса ўқитувчиларнинг тарихимизни ва аждодларимизни ҳаётини чуқур ўрганишига ёрдам беради.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM