КИТОБ БАЙРАМИ

Image_tadbir: 

Вилоят ҳокимининг 2018 йил 21 майдаги “Китоб байрами”ни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнига кўра туманда ишчи гуруҳи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Ёшлар боғи ва унинг атрофида ободончилик ишлари олиб борилди. “Китобхонлик маданиятини юксалтириш-буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида ўтказилган “Китоб байрами”да  коллеж ва мактаб ўқувчилари, аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда республикамизнинг наш­риётлари томонидан кейинги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиётлари намойиш этилди. Китобхонлик маданияти тарғиботига оид улуғ алломалар ва адибларимиз ўгитлари ёзилган баннерлар тайёрланди. Шунингдек, боғда саҳна тайёрланиб, унда “Китобхонларни қутлаймиз” шиори остида ёш истеъдод соҳиблари томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.

Тадбирда “Энг яхши китобхон”, “Ёш китобхон”, “Мен севган асар қаҳрамони” каби совринли викториналар ва “Китоб ўқишни ёқтираман” мавзусида ижтимоий сўровлар ўтказилди.

Айтиш керакки, тадбир иштирокчилар, айниқса ёшлар қалбида китобхонлик маданиятини шакллантиришда ўзига хос ўринга эга бўлди.

2015-2023 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM