Хусусий боғчалар сони ошмоқда

Пайариқ туманида мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди

Пайариқ туманининг Аҳмад Яссавий  маҳалласида ўзгача кайфият ҳукм сурмоқда. Сабаби маҳалла марказида замон талаблари асосида “Юлдузча баҳори” нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиб, бу билан  туманимиздаги мактабгача таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди.

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилиш маросимида Пайариқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосари И.Қўшмуродов, туман ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Тошпулатова, “Оила” маркази раҳбари Д. Мамасолиева, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси И. Умиров, туман Халқ таълими бўлими мудири А. Рашидов, “Пайариқ ҳаёти” газетаси мухбири С. Мухаммадиев, туман мактабгача таълим бўлими мудири С. Махкамов, мудир ўринбосари Г. Исроилова, “Аҳмад Яссавий” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва оқсоқоллари, МТМ тарбияланувчиларининг ота-оналари иштирок этишди.

МТМ очилиши маросимида Пайариқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосари И.Қўшмуродов, туман ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Тошпулатова, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси И. Умировлр сўзга чиқишди. Болажонлар томонидан тайёрлаб келинган шеър, қўшиқ ва рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.

Тадбирга ташриф буюришган меҳмонлар МТМнинг ўқув машғулотлари  хонаси, спорт зали, ётоқхоналар, ювиниш хоналарини кўздан кечиришиб, у ердаги яратилган шарт-шароитлар, яъни дидактик ўйинчоқлар, зарурий методик кўргазмалар билан бирга сифатли овқатлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги билан яқиндан танишишди.

 Эллик ўринга мўлжалланган ушбу  муассасада  8 та иш ўрни яратилди. Туманда яна ўнлаб шундай хусусий таълим муассасалари бунёд этилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM