Куни кеча тумандаги "Тараққиёт" маҳалласи аҳли учун қувончли кун яъни 53-умумтаълим мактабнинг қайтадан қад рослаган янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, вилоят прокурори Ф.Зуфаров, Навоий тоғ кон металлургия комбинатининг директори, Навоий кон металлургия Навоий давлат кончилик институтининг ректори, Сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ. Санақулов, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов сўзга чиқиб, ўзининг самимий фикрларини билдириб ва келажакда мактаб ўқувчиларидан фан ва олимпиада ғолиблари чиқишида муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг, бу таълим муассасининг жиҳозлаш ишларида ҳомийлик қилган Навоий кон-металлургия комбинатининг директори Қ. Санақулов сўзга чиқиб, келажак авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, келажакда ушбу замонавий маърифат масканида етук кадрлар, ватанпарвар инсонлар етишиб чиқишига умид ва ишонч билдирди.
Тадбир давомида мактабнинг қурилишида ўз ҳиссасини қўшган бир қатор қурувчиларга миннатдорчилик билдирилиб, уларга эсталик совғалари топширилди.