Янгиликлар

"Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун"

"Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун". Ушбу шиор остида бугун мижозлар учун ўз иш фаолиятини бошлаган “Халқ банк” Челак филиалининг янгидан қайта таъмирдан чиққан биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Тадбирда туман ҳокими Д.Мусинов, "Халқ банк" вилоят бошқарма бошлиғи А.Хаджаев, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов сўзга чиқиб, барча йиғилганларни ушбу тантана билан табриклади ҳамда “Халқ банк” Челак филиалининг келгусидаги ишларига, банк ходимлари халқ учун хизмат қилишларида маваффақиятлар тилади.
Янгидан қад рослаган бинода мижозлар учун яратилган қулайликлар ва кенг имкониятлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сон қарорининг ижроси юзасидан 7-11 октябр кунлари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги "Маънавият тарғиботчиси"  таълим муассасасида Пайариқ тумани бўлими ва ташкилот маънавиятчиларининг ўқиш кунлари бошланди.

Намунали теримчилар тақдирланди

Пайариқ тумани 4-сектор ҳудудига қарашли "Янги ҳаёт" маҳалласида туман Халқ қабулхонаси мудири ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида пахта далаларида теримчилар билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.  Учрашув давомида 122 кг ва 115 кг пахта терган теримчиларимизга эсталик совғалари топширилди.

"Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Жорий йил 5 октябр куни Самарқанд шаҳридаги "Баркамол авлод болалар маркази" да  умумий ўрта таьлим мактабларнинг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида "Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Ушбу танловда Пайариқ тумани шарафини ҳимоя қилган 20-умумий ўрта таьлим мактаб 11-синф ўқувчиси Михлибоева Фарида танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди, танловнинг сўнги (республика) босқичи жорий йил 10 октябр куни Андижон вилоятида ўтказилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM