Янгиликлар

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Ютримизда таълимга бўлаётган эътибор, мактабларни моддий ва техник жиҳозлар билан таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. 
Пайариқ туманида ҳам бу борада сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 22 сентябрь куни туман ҳокимлиги томонидан мактабларга 67 дона иситиш қозонлари тарқатилди.

Тумани ҳокими сектор ҳудудида фуқаролар билан учрашди

Туман ҳокими Д.Мусинов сектор ҳудудидаги фермер хўжалиги раҳбарлар ва масъулларни уюшқоқликка чақириб, пахта йиғим теримида иштирок этувчи фуқаролар билан учрашди ҳамда пахта йиғим-терим мавсумида барча теримчиларни фаолликка чақирди.

Ташқи қиёфа ва кийиниш маданияти

Маълумки, туманимизда 3 та тарғибот  ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Бугун ишчи гуруҳ аъзолари томонидан "Фидокор", "Шўртепа" ва "Чоштепа" МФЙларида бўлиб, мактаблар, боғчалар, маҳалла марказлари, қишлоқ врачлик пунктларида маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан ташқи қиёфа ва кийиниш маданияти бўйича суҳбатлар ташкил этилди. Бундан ташқари масжидлар, қабристонларда фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Фуқаролар мурожаати ўз ечимини топмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасида навбатдаги қабуллар бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари О. Абдуллаев, Д. Мамасолиева, туман Фуқаролик суди раиси Ф.Шарипов ва Қабулхона мудири Қ. Худойқуловлар  фуқароларнинг ўзларини қийнаётган саволлар ва мурожаатларини ўрганиб чиқишди. 
Хусусан, Фаровон МФЙ У.Носир кўчасида истиқомат қилувчи ёлғиз она Б.Абдураимованинг яшаш шароитлари ўрганилиб, ер-жой сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.
Қабул давомида иштирок этаётган туман тегишли ташкилот раҳбарларига фуқароларнинг мурожаатлардаги муаммоларини ечимини топишда жойида ўрганиш ва амалий ёрлам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM