Янгиликлар

Диний ва маърифий соҳани янада такомиллаштириш йўлида

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги Дарвишиқ, Тошҳовуз ва Эрназарқўрғон МФЙларда фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди. Учрашувлар давомида туман ҳокими ўринбосари Ф. Омонов ҳозирги ахборот асрида ёшларни интернет ва телефондан тўғри мақсадлар йўлида фойдаланиш, турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида гапириб ўтди.  Маҳалла фаоллари иштирокида 2 ва 73-мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

Туманимиз спортчиларини қўллаб-қувватлайлик

Президентимиз томонидан спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган сиёсатлари ўлароқ, яқинда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ҳамда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Албатта, спортга бўлган эътибор Пайариқ туманида ҳам ўз аксини топмоқда. Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви доирасида ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва муоммоларни муддатида бажарилиши бўйича назорати туфайли бугун  4 нафар спортчиларимиз, мураббий ва туман спорт бўлими раҳбари Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг Муай-Тай тури бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатига жўнаб кетдилар. Спортчиларни туман ҳокими Д.Мусинов, оқсоқоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари ғалаба қозониб, юртимиз байроғини кўкларга кўтаришини Аллоҳдан сўраб оқ йўл тиладилар.

Ҳосил теримига тайёргарлик

Бугун Пайариқ туманида вилоят ҳокими ўринбосари А. Нурқулов ҳамда туман ҳокими Д.Мусинов бошчилигида пахта йиғим -терими бўйича фермерлар, туман ташкилот раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда А. Нурқулов пахта ҳосилини йиғишда барча туман аҳлини уюшқоқлик билан теримда иштирок этиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маънавий бойлик олтиндан қиммат

Бугун "Жавшар ота", "А.Яссавий" ва "Бобур" маҳаллаларида ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик, радикаллашув ва оммавий маданиятнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида туман ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги тарғибот ишлари олиб борилди. Хусусан, Жавшар ота маҳалласида ҳудудидаги 4, 5-мактаб, А.Яссавий маҳалласи ҳудудида жойлашган 79-мактаб, Бобур маҳалласидаги 74, 90-мактабларда ўқувчи-ёшлар билан ҳамда маҳалла гузарлари, жамоат жойларида фуқаролар иштирокида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари ҳозирда жамиятда рўй бераётган ўзгаришлар, давлатимиз томонидан ёшлар учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапириб, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича маърузалари тингланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM