Янгиликлар

Туман ҳокими кубоги ўтказилди.

Спортнинг Юнон-Рум курашидан туман ҳокими кубоги ўтказилди. Ўтказилган мусобақада Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Сирдарё вилояти, Самарканд шаҳри, Оқдарё тумани, Тайлоқ тумани, Пастдарғом тумани ва туманимиз терма жамоалари иштирок этишди.

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308- сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияаси “Фаол тадбиркорлик,инновацион ғоялар ва технологияаларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури”нинг 38-бандида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепияси ишлаб чиқиш юклатилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон    Республикаси  Президентининг 2019 йил 5 февралдаги      “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ПФ-5655- сонли Фармонида белгиланган.

Korxona va tashkilotlar rahbarlari va hisobchilari diqqatiga!

Mahalliylashtirish dasturini amalga oshirishda qatnashayotgan Korxona va tashkilotlar tomonidan 1-sanoat shakli (choraklik) (Mahsulotlar va materiallar ishlab chiqarishni mahalliylashtirish chora-tadbirini amalga oshirish to’g’risida hisobot) Davlat statistika hisobotini hisobot davridan keyingi oyning 5 iyul sanasidan kechiktirmasdan taqdim etishlari shart!

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

Барча иқтисодий фаолият турларни амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, нотижорат ташкилотлардан ташқари) 2-invest shakli (чораклик) Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисоботДавлат статистика ҳисоботини 2019 йилнинг 6 июль санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM