Янгиликлар

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилинмоқда.

Ёшларни тадбиркорлик бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигига яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳамда “Ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш хафталиги” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши ва “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Пайариқ туман филиали, 2019  йилнинг 22 май куни Челак транспорт касб-ҳунар коллежида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Пайариқ туман филалидан кредит олиб бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок ҳам иштирок этишди. Давра сухбатида “Фаррухжон голд акфа” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Ортиқов, “Аманов Улуғбек Олимович” ЯТТ раҳбари Аманов Сардор, “Ёқубжон инвест” оилавий корхонаси раҳбари Мукаррамов Ғолиб ўзларининг муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди.

Кексалар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Пайариқ тумани Нуронийлар масканида 2019 йил 21 май куни туман ҳокимлиги, Республика "Нуронийлар" жамғармаси туман бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда 2019 йил май ойи "Спорт ойлиги" деб эълон қилинганлиги муносабати билан кексалар ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат туридан "Биз шахматни севамиз" шиори остида туман биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобоқада фахрли биринчи ўринни Зулфиқоров Муҳирбой, иккинчи ўринни Қоржавов Рахматулла, учинчи ўринни Аҳмедов Эгамқул ва Махмудов Тоирхон эгалладилар. Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туманда спорт мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилнинг 20 май куни туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 2-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида Хўжа Исмоил МФЙ ҳудудида Муҳтарам Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси юзасидан хотин-қизлар ўртасида “Соғлом оила-жамият бойлиги” шиори остида веломарафон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобоқага жами 52 нафар иштирокчилар жалб қилинди. Мусобоқа 3 ёш тоифасида ўтказилди, 18-30 ёшлилар ўртасида фахрли 1-ўринни Санақулова Мухлиса, 2-ўринни Қўчқорова Машҳура, 3-ўринни Назарова Дилфуза эгалладилар. 31-45 ёшлилар ўртасида фахрли 1-ўринни Ақбоева Ноила, 2-ўринни Саидова Зилола, 3-ўринни Абдураззоқова Фотима эгалладилар. 45 ёшдан юқорилар  ўртасида фахрли  1-ўринни Тоирова Жамила, 2-ўринни Насруллаева Гулноза, 3-ўринни Ахмедова Зухра эгалладилар. Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар  томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM