Янгиликлар

Дилшод Сувонов ўзи ўқиган мактабига китоблар совға қилди.

Ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилиш акциясидан Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази бошлиғи Дилшод Сувонов ҳам четда қолмади. У Пайариқ шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабига китоблар тўпламини туҳфа қилди. Китоб улашишдек ажойиб акцияни давом эттирайлик.

3-секторда сайёр қабул ўтказилди.

Тумандаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Эрназарқўрғон маҳалласида 26 апрел куни туман ИИБ бошлиғи Уринбоев Шароф Шарипович ҳамда Пайариқ туман Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худайкуловларнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Сайёр қабулда 35 киши қатнашди. Фуқароларни муаммолари тингланди ва аксаряти жойида ҳал қилинди.

Челак шаҳри марказида сув тошқинини олдини олиш мақсадида ариқлар қазилаяпти

Ёғингарчилик мавсумида сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида Челак шаҳри марказий кўчаларида оқава сувларни чиқариб юборишга мўлжалланган ариқлар ковланиб, қувурлар ётқизилмоқда.

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 53-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган маданий мерос объектлари 30 йилга, бироқ 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Ижарага берилган объектлардан қўйидаги шартлар асосида  фойдаланиш мумкин, жумладан:

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM