Янгиликлар

Пайариқда 33 нафар уй-жойга муҳтож оила уйли бўлди.

Пайариқ тиббиёт коллежининг икки қаватли ётоқхона биноси қайта таъмирланиб, 33 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож оилаларга топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Алимова, Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

- Иккинчи фарзандимни дунёга келтиргач, кўзим ожиз бўлиб қолди, - дейди Тўполос маҳалласида яшовчи Гулсанам Тўраева. - Тўрт йилдан бери онамникида яшайман. Халқимиз бежиз "Ўз уйинг - ўлан тўшагинг", деб айтмаган. Бугун шундай бахтга мушарраф бўлдим. Бу бахтни ҳадя этганлардан миннатдорман.

Шунингдек, ушбу бинода турмушида мураккаб вазиятга тушиб қолган, оиласида зўравонликка дуч келган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун "Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази" ҳам ўз фаолиятини бошлади.

- Марказда аёлларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида барча шароитга эга ётоқхона, тиббиёт хонаси, ошхона, кутубхона ташкил этилди, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Г. Алимова. - Шу билан бирга уларга бу ерда ҳуқуқшунос ва психологлар томонидан маслаҳат ва амалий ёрдам берилади.

Давлат хизматлари маркази ВМ-461 сонли қарор мазмунини тарғиб қилмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАМДА ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ҚУРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАРГА НИСБАТАН МУЛК ҲУҚУҚИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ БЎЙИЧА БИР МАРТАЛИК УМУМДАВЛАТ АКЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА» 2018 ЙИЛ 20 АПРЕЛДАГИ ПФ-5421-СОН ФАРМОНИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА 21-ИЮН 2018 ЙИЛДАГИ 461-СОНЛИ ҚАРОРИ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТУМАНДАГИ ОҚҚЎРҒОН ҲАМДА ҚИРҚОВУЛ МАҲАЛЛАЛАРИ ФУҚАРОЛАРИГА ТУШУНТИРИЛДИ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ ТАРҒИБОТ ТАШВИҚОТ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШМОҚДА.

Вилоят прокурори Пайариқда "Сайёр қабул" ўтказди.

Туман ҳокимлигида вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ва вилоятдаги корхона, ташкилот раҳбарлари қатнашишди. Ушбу сайёр қабулда тумандаги “Хоса” маҳалласида истиқомат қилувчи Эшназар Сулаймонов Хоса қишлоқ қабристонига борувчи 1 км. йўлни асфальтлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Пайариқ йўлларидан фойдаланиш ДУК раҳбари Рашид Примов бу йўл ҳозирда шағал тош билан  таъмирланишини айтди.

Туман ҳокими қабули.

Ҳар хафта бўлгани каби, туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Дилшод Мусинов бошчилигида фуқароларнинг қабуллари ўтказилмоқда. Фуқаролар турли шикоят, ариза, муаммо, чигал вазиятлар бўйича мурожаат қилишади ва бу муаммоларни ечиш, одамларнинг дардини енгиллаштиришда давлат идораларининг масъулияти янада ортади. Бу сафарги туман ҳокими қабули ҳам шундай ўтди. Туманимизнинг олис маҳалла-ю қишлоғидан келган фуқаролар туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, бундан ташқари, тумандаги турли корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган бу қабулда ўзларини ташвишлантираётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM