Янгиликлар

"Туркибола" МФЙ да "Обод қишлоқ" дастури ижроси.

Туманимизнинг ''Туркибола'' махалласида ''Обод қишлоқ'' дастури доирасида маҳалла фаоллари, сектор раҳбари бошчилигида ҳокимият вакиллари, туман прокуратураси ходимлари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида хонадонларга кириб эскирган иморатларни бузиб янги иморатлар қуришга, ҳовлилар атрофини обод қилишда кўмаклашишга аҳоли ўртасида тушунтиришлар олиб борилди. Бу ҳаракатлар ўз самарасини берди ва фуқаролар об-ҳавонинг ноқулайлигига карамасдан ишга тушиб кетишди.
Маҳалла марказидаги эскириб колган болалар боғчаси ўрнида замонавий типдаги янги боғча қурилиши ҳам бошлаб юборилди.

Чигит экиш мавсумига тайёргарлик.

2019 йил 30 март куни Пайарик туман прокурори, 2-сектор рахбари И.Г.Саттаров, вилоят прокурорининг уринбосари Ж.И.Санаев ва булим бошлиги А.Э.Турумовлар тумандаги чигит ивитиш шахобчалари билан танишиш жараёнидан олинган фотолавхалар.

Ёшларга китоб улашайлик.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кучайтириш, навқирон авлоднинг китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси туман филиали  бош мутахассислари М.Обулфайзиев ва М.Сандибоевлар ўзлари таҳсил олган 1-умумтаълим мактаби  учун 20 турдаги бадиий адабиётлар  тақдим этишди. Бу каби эзгу ишлар  туманимиз  бўйлаб давом этмоқда.

Ёлар етакчилари фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилди

Жорий йилнинг 29 март куни туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги мавжуд 110 та таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилди. Жорий йил биринчи чораги давомида ёшлар етакчиларининг иш фаолиятини янада такомиллаштириш, эришилган ютуқлар, учраётган муаммо ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди ва фаолият давомида учраётган муоммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ушбу танқидий йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов ва туман ёшлар етакчиси Ж.Ахуновлар олиб борди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM