Янгиликлар

Баҳодир Ғайбуллаев ўзи ўқиган 6-мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимлиги Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Баҳодир Ғайбуллаев ўзи таълим олган 6-умумтаълим мактабига китоблар жамланмаси совға қилди. Китоблар жамланмаси ўзбек ҳамда хориж адабиётининг ўлмас асарларидан иборат.

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши томонидан тумандаги имконияти чекланган ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, "Хўжаобод" маҳалласида истиқомат қилувчи имконияти чекланган 16 ёшли Темур Рашидовга туман Кенгаши томонидан ноутбук тақдим этилди. Эътибордан мамнун Темуржоннинг отаси ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

Шавкат Тошпўлатов ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Тошпўлатов ўзи ўқиган 6-умумий ўрта таълим мактабига 50 дан зиёд китоб совға қилди.

Элёр Мамадиёров ўзи ўқиган 6-мактабга китоблар совға қилди.

Пайариқ тумани ҳокимининг ёшлар масалалари, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси Э.Мамадиёров ўзи таҳсил олган А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 6-умумтаълим мактабига 20 хил номдаги бадиий китоблар ҳадя қилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM