Вилоят прокурори Пайариқда "Сайёр қабул" ўтказди.
06.04.2019 - 17:34Туман ҳокимлигида вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ва вилоятдаги корхона, ташкилот раҳбарлари қатнашишди. Ушбу сайёр қабулда тумандаги “Хоса” маҳалласида истиқомат қилувчи Эшназар Сулаймонов Хоса қишлоқ қабристонига борувчи 1 км. йўлни асфальтлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Пайариқ йўлларидан фойдаланиш ДУК раҳбари Рашид Примов бу йўл ҳозирда шағал тош билан таъмирланишини айтди.