Янгиликлар

14-январ Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2018 йил 15 декабрдаги 486-Ф-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 
27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳокимининг 2018 йил 17-декабрдаги “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 207-Ф сонли Фармойиши ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
 Пайариқ туманидаги барча таълим муассасаларида, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида тарғибот тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказилиши  белгиланган. Ватанпарварлик ойлигини туманда кенг миқёсда нишонлаш мақсадида 99 та умумтаълим мактабларида, 11 та касб-ҳунар коллежларида ҳамда аҳоли гавжум бўладиган бозорлар ва истироҳат боғларига пештоқларига вилоят ҳокимлиги томонидан тавсия этилган паннолар ўрнатилди. 

Онахоннинг қувончи чексиз.

Пайариқ туман Ахмад Яссавий маҳалласида истиқомат қилувчи Розия Турсунқулованинг қувончи чексиз. Сабаби, янги қурилган уйлардан бирида яшаётган фарзанди Жасур Турсунқуловнинг яшаётган хонадонига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан янги уй билан табриклаб, хонадонимизда меҳмон бўлганидан хурсандмиз - дейди, майор Жасур Турсунқуловнинг онаси Розия Турсунқулова.

Туманга 2018 йилда жалб қилинган хорижий инвестициялар.

Туманда 2018 йилда “Nassar trading agro”  қўшма корхонаси ишга туширилди. Корхона қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қадоқлаш, калибровка қилиш ва экспорт фаолияти билан шуғулланади. Корхона томонидан 2018 йилди 412,0 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинган.

 

 

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАЙАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Жўраев Абдумўмин Суннатович ўз аризасига биноан Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Мусинов Дилшод Султанович Пайариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM