Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун, туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ва аппарат масъул ходимлари, туман ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:
- Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;
- Пайариқ тумани сектор раҳбарларининг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида. 


- Пайариқ тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Жўраевнинг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тўғрисида;


- 2020 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда захира жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;


- Пайариқ тумани судлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;


- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Пайариқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Худайқуловнинг 2019 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;


- Пахта ҳом-ашёси етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришиш ва самарадорлигини ошириш мақсадида кластер корхоналари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича туман ҳокими ўринбосари Н.Равшановнинг маърузаси тўғрисида.


- Ташкилий масалалар.


- Бошқа масалалар.

2015-2024 © Payarik district department of government. Maked by: SAKTRM