Туман ҳокими Фавқулодда вазиятлар туман бўлимининг бугунги ҳолати билан танишди

Бугунги кунда Пайариқ туманида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Халқ манфаати йўлида ижтимоий объектлар қуриш, эскиларини замонавий таъмирлаш, кўчаларга тош ва асфальт ётқизиш, тоза ичимлик суви тармоғи тортиш каби бир қатор ишлар давом этмоқда. Туман ҳокими ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганиш давомида  Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник Ў.Мелиев билан биргаликда Пайариқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиб, Фавқулодда вазиятлар бўлимини қайта реконструкция қилиш таклифи муҳокама этилди.

2015-2024 © Хокимият Пайарыкского района. Разработан в: SAKTRM