Туманда таълим сифатини ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов иштирокида туманда таълим сифатини ошириш, янги мактаблар, қўшимча бино ва филилалларни қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, педогог кадрлар захирасини яратиш, уларни малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. 

Бугунги кунда, Пайариқ туманида мактабларни 2023-2024 йил инвестиция дастурига асосан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, умумтаълим мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, капитал таъмирланиши лозим бўлган мактаблар, реконструкция қилиниши керак бўлган мактаблар, қўшимча бино қурилиши лозим бўлган мактаблар ҳамда спорт заллари қуриш ва таъмирлаш бўйича жами 2 та, жумладан, Кўлтўсин маҳалласидаги 34-мактаб ва Маданият маҳалласи ҳудудидаги 12-мактаб реконструкция ҳисобидан қурилиш ишлари амалга оширилди.

Туман мактабларида жорий ўқув йилида капитал реконструкция ишларини амалга ошириш белгиланиб жами қиймати 4 млрд 602,36 сум маблағ ажратилиши режалаштирилиб, жами 300 ўринли янги ўқув бинолари қуриб фойдаланишга топширилади.

Тумандаги таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йиллари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришни ташкил этишда мавжуд 487 дона якка тартибдаги иситиш қозонларининг 86 таси газ билан 401 донаси иситиш қозонлари кўмир ёқилғисида иситиб келинмоқда.

Ушбу 22 та мактабларнинг 86 таси газ билан иситиладиган қозонларнинг барчаси кўмир ёқилғисига ўтказилди.

Иситиш тизими бўйича тумандаги 102 та умумтаълим мактаблар кўмир билан ёқилғиси билан иситиб келинмоқда.

Умумтаълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йилида жами 3929 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 26-майдаги “2017-2012 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа обектларида энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергияларни янада ривожлантириш дастури тўғрисида” ги  ПҚ-3012-сонли Қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги қарорига асосан туманда 22 та мактабларда маънан эскирган ва кўмир ёқилғисига ўтказиш мақсадида 70 дона иситиш қозонлари маслаштирилди ва 86 та янги қозонлар ўрнатилди. Иситиш тизимлари таъмирланганлиги, ҳамда 86 та иситиш қозонларини сотиб олиш учун 774,400 (млн сўм) пул маблағи ажратилиб, бугунги кунда ўрнатилди.

Тумандаги мактабларнинг 3 та (2-,46-,97) мактабларида “Ташаббусли буджет” дастури асосида жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги 102 та умумтаълим мактабларига тиббиёт хоналарига тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Мактабларининг 73 таси кимё ва биология лаборотория хонаси жиҳозлари билан таъминланган. 29 та умумтаълим мактабларида эҳтиёж мавжуд, 102 та умумтаълим мактабларининг 78 тасида физика лаборотория хоналари мавжуд, 24 та физика лаборотория хоналарига эҳтиёж мавжуд.

Умумтаълим мактабларининг 102 таси компютер техникалари билан таъминланган. Туманда лойиҳа асосида қурилаётган кўп қаватли ва намунали уй-жойларни ахоли сониниг ошишини инобатга олиб тумандаги Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудидаги янги қурилган намунавий уй-жойлар ҳамда Понг қишлоғи аҳолисини сони ошганлигини ҳисобга олиб, 400 ўринли янги мактаб биноси қурилиши таклифлари киритилган.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM