Ҳафта давомида амалга ошириладиган вазифалар белгиланди

Бугун Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов раҳбарлигида  аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида ижро интизоми, ҳудудлардаги ободонлаштириш аҳволи, жисмоний ва юридик шахслардан солиқ қарздорлигини ундириш, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, маҳаллалар кесимида кўмир етказиб бериш ҳолати муҳокама қилинди. 
  
Шунингдек, муҳокама давомида яқинлашиб келаётган янги йил байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудудларда маҳалла фаолларининг ўрни, маҳаллалардаги электр тармоқларидаги мавжуд муаммоларни якунига етказиш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан соҳа ва тармоқ раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM