Xалқ депутатлари туман Кенгашининг матбуот анжумани ўтказилди

Xалқ депутатлари туман Кенгашини ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Кенгаш котибияти мудири Ж.Ахунов, туман Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Матбуот анжуманини “Пайариқ ҳаёти” газетаси муҳаррири А. Тавбоев кириш сўзи билан очиб берди. Анжуманда Ж.Ахунов кун тартибидаги масала юзасидан ахборот берди.

Депутатларнинг аҳоли билан самарали мулоқот олиб бориши, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиши, мурожаатларни кўриб чиқиши, қонун, қарор ва дастурлар ижроси устидан депутатлик назоратини олиб боришига қулайлик яратиш мақсадида доимий асосда ишловчи Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши котибияти 2021 йил 23 январидан ўз иш фаолиятини бошлаган. Котибият туман Кенгаши фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий таъминлаш; туман Кенгаши, унинг доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишга кўмаклашиш; маҳаллий ижро ҳокимияти, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ҳисоботлари (ахборотлари) эшитувини ташкил қилишга кўмаклашиш; туман Кенгашида ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлаш, туман Кенгаши раисининг топшириғига биноан ва доимий комиссияларнинг таклифлари асосида сессия кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ҳамда ушбу ҳужжатларни тайёрлаш, туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар ва таклифлар тайёрланишига кўмаклашиш, Котибият маҳаллий Кенгашнинг ҳар бир депутатини доимий равишда зарур ахборотлар, таҳлилий маълумотлар билан таъминлаб бориш; Маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг қонун ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича ҳисобот ва ахборотлари эшитувини ташкил қилишда доимий комиссияларга кўмаклашиш; туман Кенгаши раиси топшириғига биноан туман Кенгаши ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил этиш, туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорлари лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, шунингдек юридик техника талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш, мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорларнинг маҳаллий Кенгаш муҳокамасига киритилишидан олдин туман адлия бўлимида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилиш каби асосий вазифалари амалга оширади.

2021 йил давомида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан 146 та, 2022 йилда 471 та, 2023 йилда эса 357 та депутатлик сўровлари юборилган.

Кенгаши котибияти фаолияти давомида 2021 йилда 24 маротаба, 2022 йилда 28 маротаба, 2023 йилда эса 21 маротаба туман Кенгаши сессиялари ўтказилган. Сессиялар давомида маҳаллий ижро ҳокимияти, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ёки ахборотлари муҳокама қилиниб, 2021 йилда 226 та, 2022 йилда 324 та, 2023 йилда эса 216 та Кенгаш қарорлари қабул қилинган.

Эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳати шундаки 2021-2022 йилларда сессиялар ва қарорлар сонида ўсиш кузатилган. Бироқ 2023 йилда сессиялар ва қарорлар камайган. Бу эса сессияларда долзарб масалалар кўрилганлиги, сессия ва қарорлар сони эмас уларнинг ижро этилишига, аҳолининг кўпроқ муаммолари ҳал қилинишига эътибор қаратилган.

2023 йилда бир нафар Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди. 3 марта Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларини вақтинча даҳлсизлик ҳуқуқини ечиб туриш бўйича туман прокуратурасининг тақдимномалари келиб тушган. Уларнинг биттаси қаноатлантирилган.

Котибият фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан бир марта Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг тақдимномаси келиб тушди. Мазкур тақдимнома Халқ депутатлари туман Кенгашининг одоб-аҳлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, котибият ходимларига тегишли тушунтиришлар берилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг иш фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳамда ахборот ва маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида сессиялар онлайн тарзда ўтказилмоқда. Туман Кенгашининг иш фаолияти ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда доимий равишда ёритилиши ортидан ҳалқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончи ортмоқда. Сессияларда чиқарилган қарорлар e-qaror тизими орқали эълон қилиб борилмоқда.

Доимий равишда сессияларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилиниб тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу чора-тадбирларнинг ижроси халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари томонидан таъминланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та сайлов округи мавжуд бўлиб, бугунги кунда 30 нафар депутат туман Кенгашида фаолият олиб бормоқда.

2024 йил давомида Кенгаш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгашини ҳамда доимий комиссияларини ярим йиллик иш режаси ишлаб чиқилган.

Депутатларимиз томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиқган ҳолда аҳоли билан учрашиб бартараф қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Туман Кенгаши котибияти томонидан
2024 йилда ҳам депутатларнинг ўз округларида сайёр қабуллар ўтказиш бўйича режа-жадваллар ишлаб чиқиш ва назоратга олиш белгилаб олинган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши, олдингидек номига учунгина ишлайдиган, (номи бору, ўзи йўқдек) эмас, бугунги кунга келиб доимий ҳаракатдаги ривожланиб бораётган назорат органига айланмоқда.

Депутатлар томонидан 2024 йилда брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказиш режа-график асосида ташкил этилган бўлиб ўз навбатида депутатларнинг сайловчилари олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган.

депутатларни  маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича масъулияти ошиб бораётганлиги бугунги кунда сир эмас.

Ўтказилинаётган сессияларда Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда белгиланаётган вазифалар устидан депутатлик назоратини йўлга қўйиш масалалари алоҳида акс эттирилиб, ижрочиларнинг ҳисобдор эканлиги белгилаб қўйилмоқда.

Бу эса, депутатлардан ҳар доимгидан ҳам фаол ва самарали фаолият юритишни, ўз устида доимий ишлаш зарурлигини, қонунчиликдаги янгилардан доимий хабардор бўлиб туриш лозимлигини талаб қилмоқда.

Туманимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда туман Кенгаши депутатлари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш асосий вазифаларимиздан биридир.

Шунингдек, матбуот анжуманида Ахборот сиёсати ва махаллий давлат оргонларида очиқликни таминлаш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ш.Мирзақулов, туман Кенгаши депутатлари Д.Мамасолиева, С.Қосимова, Д.Зокирова, ва бошқалар ҳам Кенгашнинг ўтган йиллардаги фаолияти, қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида ўз фикрларини билдиришди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM