Маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни ечиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4845-сон қарори ижроси юзасидан 2022 йил 27 майда “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳизматларни кўрсатишга Давлат-хусусий шерикчилик битими тўғрисида”ги 28 - сонли битим имзоланган бўлиб ушбу шартномага  асосан ОК томонидан тумандаги 49 маҳаллада истиқомат қилувчи 172 674 нафар аҳоли хамда 524 та юридик ташкилотларга каттик маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ҳизматлари кўрсатиб келинмоқда.

          

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4-январь кунидаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

- “Шохимардон Аскаров “ ОК томонидан янада кўпрок иш ўринларини яратиш;

-Мавжуд чиқинди тўплаш полигонлари атрофини экологик холати янада яхшилаш, санитария талабларига жавоб берадиган холатга олиб келиш;

-Чиқинди тўплаш полигони атрофида яшил белбоғлар ташкил қилиш, кўп йиллик ўсимликларни экиш;

-Ахоли, Давлат ташкилотлари ва юридик шахслардан тўплаб олиб чиқилган чикиндиларни саралаш ускунаси харид килиш учун, қайта ишлаш натижасида плиталар, ўриндиклар ва бошқа махсулотларни ишлаб чикишни йулга қўйиш, қолган чиқиндиларни утилизация қилиш ва куйдириш;

-Чиқинди тўплаш темир яшикларни (контейнер)ларни янада кўпайтириш ва жойларда сонини ошириш;

-Истеъмолчилар хуқуқларини тўлуқ таъминлаш мақсадида тўловларни электрон тизимлар орқали шахсий варақаларда акс эттирилиш ишларини тезликда нихоясига етказиш:

- Оилавий Корхона томонидан хизмат кўрсатилмаётган МФЙларга келажакда хизмат кўрсатишни ташкил килиш ва ахолини янада кўпроқ қамраб олиш;

- Махсус автотранспорт воситаларини олиб келиб, туман худудини тулиқ қамраб олиш борасидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM