#matbuot_anjumani 2023-yil yakunlari 2024-yildagi rejalar

Туманда 2023 йил якунида амалга оширилган ишлар ҳамда
2024 йилда олдимизда турган вазифалар ҳақида.

2023 йил учун  туман маҳаллий бюджет даромадлар режаси       168 млрд 940 млн сўм белгиланган бўлиб, 181 млрд 440 млн сўмга (107,0%), ёки 12 млрд 500,0 млн сўм ортиғи билан бажарилди.

2023 йилда туман маҳаллий бюджетининг харажатлари режаси 411 млрд 315 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган даврда 410 млрд 250 млн. сўм касса харажати қилинган. Ушбу маблағларнинг 81,7 фоизи ёки   336 млрд 126 млн. сўми ижтимоий соҳа харажатлар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилда тумандаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи  кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар учун       119 млрд 649 млн. сўм маблағ ажратилган.

Захира жамғармаси бўйича йил давомида 3 млрд 101 млн. сўм режалаштирилган бўлиб, туман ҳокимининг фармойишларига асосан
3 млрд 82 млн. сўм маблағ турли тадбирларга йўналтирилган.

Эркин қолдиқ маблағлари бўйича жорий йил 1 январ холатига сақланган 3 млрд 61 млн. сўм маблағлардан йил давомида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг қарорларига асосан 3 млрд 60 млн. сўм маблағ тадбирларга йўналтирилган.

Даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари бўйича йил давомида ошириб бажарилган қисми 2 млрд 881 млн. сўм маблағлардан йил давомида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг қарорларига асосан 2 млрд 850 млн. сўм маблағ ажратилган.

Туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида   2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берсам.

2023 йил январь – декабр ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-39 сонли қарори ижроси юзасидан 3 904 нафар фуқарога 76,3 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди ва натижада 3 905 нафар янги иш ўрни яратилди. Ҳоким ёрдамчилари кўмагида тадбиркорлик қилиш истаги бор фуқаролар Online-mahalla.uz платформаси орқали ариза топшириб имтиёзли кредитлар учун тавсиянома олиб тадбиркорлик фаолиятини бошламоқда. Ўтган йил январь-декабр ойлари давомида жами 4 491 нафар фуқаролардан      99,7 млрд. сўмлик аризалар келиб тушган бўлиб, 3 917 та                   77,9 млрд.сўмлик аризалар ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганилиб ижобий тавсияномалар берилди.

Дафтарларга киритилган фуқароларлар турмуш тарзини яхшилаш, доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича

 

“Аёллар дафтари” бўйича:

131 минг 633 нафар хотин-қизларимиз бор, шундан дафтардаги аёллар 6877 нафарни ташкил этади, уларнинг барчасига амалий ёрдамлар берилди. Сарф этилган маблағ 3 млрд.сўмдан ортиқ.

Шу билан бирга, боқувчисини йўқотган 22 нафар ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва тезкор тиббий ёрдамга муҳтож 10 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари таъмирланди.

уй-жойга муҳтож бўлган 15 нафар хотин-қизларнинг 3 нафарини уй-жой шароитларини яхшилаш учун қурилиш материаллари олиб берилди.

Уларнинг 11 нафарига турар-жой учун жами 13,9 млн сўм миқдорида ижара тўлови учун компенсация тўлаб берилди, 1 нафарига ижтимоий уй берилди.

Юқорида санаб ўтилганлар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган асосий ёрдамлар тури эди.

 “Ёшлар дафтари” бўйича:

Тумандаги 1 964 нафар ёшлар “Ёшлар дафтар”ига киритилиб, шундан 1 497 нафари кўрсатилган ҳар тарафлама кўмаклар натижасида дафтардан чиқарилди.

Туманда 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтсам.

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида:

- 12 000 кишини ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш;

- 7 339 нафар савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда норасмий фаолият кўрсатаётган ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини расмийлаштириш;

- 170 та янги ҳунармандчилик субъектларини ташкил қилиш;

- 500 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш;

- 800 та янги Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш;

- 390 та микролойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 1 800 та янги иш ўринлари яратиш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Тўғридан тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб етиш ва ташқи савдо борасида:

Пайариқ туманида 2023 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарори билан тасдиқланган “PAYARIQ-KLASTER” МЧЖ томонидан “Ип газлама мато ишлаб чиқариш, бўяшни ва ёғ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси доираси                    12,0 млн.долл. тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиниши белгиланган. Бунинг натижасида қўшимча 400 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Бугунги кунда лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли лойиҳа ишга тушурилмади.

Лекин, шунга қарамасдан туманда қўшимча равишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар жалб қилинди ва ўзлаштирилди.

Ҳусусан, “Imom Al-Buhoriy” жамоат фонди томонидан Бухорий зиёратгохи комплексида замонавий мехмонхона қурилиши лойихаси доирасида 10,8 млн. доллар жалб килинди.

"PARADISE WHITE GOLD TEXTILE” MCHJ негизида газлама-мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси доирасида              500,0 минг доллар хорижий кредитлар ва бошқа лойиҳалар доирасида жами 11,6 млн.доллар ТТХИ ва хорижий кредитлар ўзлаштирилиб 2023 йил учун белгиланган режа 97% га бажарилди.

2024 йил учун жами 26,2 млн.доллар миқдорида ТТХИ ва хорижий кредитларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Ҳудудий инвестиция дастурларининг ижро ҳолати тўғрисида:

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2023 йилда умумий қиймати 495,0 млрд. сўмни ташкил этадиган ва жами яратиладиган иш ўринлари сони    1019 та дан иборат бўлган 73 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган эди.

2023 йилнинг якунида қиймати 499,9 млрд. сўмлик 77 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1339 та иш ўринлари яратилди.

2024 йилда қиймати 1,5 трлн. сўмлик 59 та лойиҳа ишга туширилиши ва 1164 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Экспорт кўрсаткичлари ижроси тўғрисида:

2023 йил учун белгиланган режа 17,4 млн. АҚШ доллари бўлиб, амалда 12,3 млн. АҚШ долларини ёки режа-прогнознинг 70 фоизини ташкил қилди.

2024 йилда 18,3 млн.долларлик махсулотлар экспорт қилиниши режалаштириган.

Туманимиздаги ижтимоий объектлар қурилиши бўйича маълумот бериб ўтсам.

“Кўлтўсин” МФЙдаги 34-сонли мактабга янги 180 ўринли ўқув биноси қурилди,

“Маданият” МФЙдаги 12-сонли мактаб филиалига янги              120 ўринли ўқув биноси қурилди,

“Қировул” МФЙдаги 46-сонли мактабга қўшимча 96 ўринли янги бино қурилди ҳамда туманимиздаги 58, 71 ва 2 умумий ўрта таълим мактаблари жорий таъмирланди.

 “Ўймовут” МФЙдаги 33-сонли ДМТТга янги 90 ўринли ўқув биноси қурилди,

“Каттасайдов” МФЙдаги 46-сонли ДМТТга янги 90 ўринли ўқув биноси қурилди

“Тўполос” МФЙдаги 31-сонли ДМТТга янги 120 ўринли ўқув биноси қурилди,

“Янгиобод” МФЙдаги 12-сонли ҳамда Сарбозор МФЙ даги        40-сонли ДМТТлар жорий таъмирланди.

 

Йўлларни қуриш бўйича

“Фаровон” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларда жами 3,7 км қисмига асфалт қопламаси ётқизилиб таъмирлаш ишлари олиб борилди,

“Накурт” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларга жами 1,8 км асфалт қопламаси ётқизилди,

“Тошховуз” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларга 0,6 км асфалт қопламаси ётқизилди,

Пайариқ туманида 2023 йилда махаллий ички хўжалик йўлларининг 70 км дан зиёд қисми шағаллаштирилди. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида бўлган 58 км йўллар жорий таъмирланди.

 

Электр таъминотини яхшилаш бўйича

Туманимиздаги 4 та “Оқтош”, “Кўктепа”, “Томойрот”, “Алиобод”, МФЙларга 5 дона трансформатор ўрнатиш ва 594 та бетон устунлар ўрнатиш дастурга киритилган. Шундан 5 дона трансформатор ўрнатилиб 594 та бетон устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари “Навбахор” МФЙга 4 дона трансформатор ва 100 дона бетон устунлар ўрнатилди. 2023 йил бошидан 17 дона трансформаторлар қайта таъмирланди.

 

 

 

 

Маҳалла биносини қуриш бўйича

 “Бобур” маҳалла биносини янгидан қуришга 480 млн маблағ ажратилиб маҳалла биноси қуриб битказилди.

 

Пиёдалар йўлагини қуриш бўйича

“Наврўз” МФЙ худудига 500 млн маблағ ажратилиб пиёдалар йўлаги қуриб битказилди.

“Уймовут” МФЙ ҳудудига 24 млн маблағ ажратилиб 450 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги қуриб битказилди.

“Оққўрғон”, “Жавшар ота”, “Ғаллакор”, “Халқобод” МФЙларида 1648 метр узунликдаги пиёдалар йўлаги хашар йўли билан қуриб битказилди.

 

Ичимлик суви

“Самарканд сув таъминоти” МЧЖ томонидан ахолини тоза ичимлик сувини яхшилаш мақсадида 2023 йилда “Сарбозор” МФЙга 1000 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 45 та хонадон ёки 234 ахоли тоза ичимлик суви билан таъминланди ва “Дарвишиқ” МФЙда 400 метр ичимлик сув тармоғи тортилиб 25 та хонодон 146 та ахолига тоза ичимлик суви билан таъминланди. Бундан ташқари Давлат дастурига асосан “Сарбозор” МФЙ “Ўртасайдов” қишлоғи ва “Бошқўрғон” МФЙ “Мухаммади” қишлоғи хамда “Каттасайдов” МФЙ “Қирқсайдов” қишлоқларидаги мавжуд сув иншоотлари реконструксия қилиниб, жами 23,4 км янги сув тармоқлари тортилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Янги уй-жойлар қуриш

Пайариқ туманида 9 та кўп қаватли 248 хонадонга мўлжаланган уй-жой қурилиб фойдаланишга топширилди.

2024 йил Инвеститция дастурлари асосида туманимизда МАКТАБЛАР ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА:

 Полвонариқ маҳалласи ҳудудида жойлашган 69-сонли мактабга қўшимча 330 ўринли ўқув биноси,

Маниобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 83-сонли мактабга қўшимча 270 ўринли ўқув биноси,

Гулистон маҳалласи ҳудудида жойлашган 44-сонли мактабга қўшимча 270 ўринли ўқув биноси,

Фитрат маҳалласи ҳудудида жойлашган 63-сонли мактабга қўшимча 180 ўринли ўқув биноси,

Наврўз маҳалласи ҳудудида жойлашган 77-сонли мактабга қўшимча 180 ўринли ўқув биноси,

Хўжа Исмоил маҳалласи ҳудудида жойлашган 81-сонли мактабга қўшимча 850 ўринли ўқув биноси,

Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган 30-сонли мактабга қўшимча 360 ўринли ўқув бинолари янгидан қурилиши ҳамда Кўлтўсин маҳалласи ҳудудида жойлашган 34-сонли мактабнинг 240 ўринли ўқув биносини мукаммал тамирланиши режалаштирилган.

Дўстлик маҳалласида янги 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотини қўриш.

Гулзор маҳалласи ҳудудида жойлашган 120 ўринли 6-сон давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш.

Бунёдкор маҳалласи ҳудудида жойлашган 150 ўринли 27-сон давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш режалаштирилган

Сарбозор маҳалласи ҳудудида жойлашган 50 ўринли Ўртасайдов оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш.

Тўполос маҳалласи худудида жойлашган 50 ўринли Навоий оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Қорасув коллекторига келиб қуйиладиган шахобчаларни 5 км қисмини реконструкция қилиш.

Бундан ташқари Электр таъминотини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 346 сонли қарорига асосан туманимизнинг Мирзо Улуғбек, Бобур, Гулзор, Бошчўрош, Тополос, Дехқонобод маҳаллаларида темир-бетон устунлари олиб келиниб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сонли Фармойишига мувофиқ Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлган Самарқанд ва Пайариқ 50 йиллиги кўчаларига кўкаламлаштириш суғориш тизимларини ва артезиан қудуғни қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги ПҚ-249-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 декабрдаги 72-сонли қарорига мувофиқ

"Дехқонобод" МФЙ даги 411-491 "Жувазхона-Аллаёрқудуқ" автомобиль йўли 0-3 км даги 3 км қисми цемент-битон қоплама билан қопланади.

"Янги хаёт" МФЙ даги 4Н-495 "Челак - Ўрастай" автомобиль йўли 3-5 км даги 2 км қисми цемент-битон қоплама билан қопланади.

 

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАСТИҚЛАГАН ЙЎЛ ХАРИТАЛАРИГА МУВОФИҚ

"Бобур" МФЙдаги Бешбегихўжа, Сарияк ва Бозғовул қишлоқлари чики йўларини жами 5 км қисми жорий таъмирланади.

"Гулзор" МФЙдаги Қорабайр 1,2,3 ва Эмалаш 4,5 ва 6 кишлоқлари ички йўларини жами 2,2 км қисми жорий таърланади.

"Тўполос" МФЙдаги Бешбеги ва Қўзоқхўжа қишлоқлари ички йўларини жами 2 км қисми жорий таъмирланади.

"Халқобод" МФЙдаги ички кўчаларини 1,5 км қисми жорий таъмирланади.

"Бошчўрош " МФЙдаги Балиқчи қишлоғидаги ички йўларни 1,5 км қисми жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади

Ичимлик суви

2024-йилда ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида

Дехқонобод, Уймовут, Тараққиёт, Истиқлол маҳаллаларида жами 5 та сув иншооти ҳамда 22.5 км тармоқ янгидан қуриш режалаштирилган.

Бошчўрош, Жавшар ота, Дўстлик, Жувозхона, Ғаллакор, Кўпаки, Маданият, Оққўрғон, Чоштепа, Эрназарқўрғон, Дўстларобод маҳаллаларида жами 11 та сув иншооти ҳамда 123 км сув тармоғи реконструкция қилиш режалаштирилган.

 

Электр таъминотини яхшилаш бўйича

Пайариқ туманида энг долзарб ҳудудларда электр энергия таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган  МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТга кўра туманда 25 дона ТП ҳамда 1 369 дона темир бетон устунлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги бўйича

Жамиятимизнинг бошқа тармоқлари қаторида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ўтган январ-декабр ойларида тармоқнинг ҳажми                   4,7 трлн.сўм, ўтган йилга нисбатан 105,2 фоизга ўсиши таъминланди.

Хусусан, барча тоифа хўжаликларида 103 582 тонна дон, шу жумладан 82 512 тонна бошоқли дон, 38 782 тонна пахта хом-ашёси, 88 074 тонна картошка, 137 741 тонна сабзавотлар, 57 530 тонна полиз, 31 212 тонна мева ва 94 430 тонна узум маҳсулотлари етиштирилди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан қабул қилинган сув хўжалигига оид фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, ўтган          2023 йилда туманда жами 312 гектар шундан, 168 гектар пахта,   40 гектар ток майдонларда томчилатиб суғориш ва 104 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинди.

Туманда 2023 йилда барча тоифа хўжаликларида чорвачилик соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 115 637 бош йирик шохли қорамоллар, шундан сигирлар сони  60 508 бошга, қўй эчкилар 135 711 бошга, отлар 1 851 бошга, парранда 565 995 бошга етказилди. Шунингдек, 15 370 тонна гўшт маҳсулотлари, 1142 874 тонна сут,        93 729 минг дона тухум, 2 351 тонна балиқ ва 197,0 тонна асал маҳсулотлар етиштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-ноябрдаги
ПҚ-20-сонли ҳамда 2022-йил 10-сентабрдаги ПҚ-373-сонли қарорларига асосан туманда пахта ва ғалладан қисқарган жами 1939,0 гектар суғориб ҳайдаладиган ер майдонларини “E-Auksion” электрон савдо тизимида   5952 та лот билан шакллантирилиб, деҳқон хўжалиги юритиш учун очиқ электрон танловга қўйилди ва бугунги кунда танлов ғолибларига ер майдонлари ажратиб берилган.

Асосан, тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган ҳамда ишсиз, эҳтиёжманд оилаларни очиқ электрон танловларга фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида, уларда электрон ахборот тизими кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашмоқда.

2023 йилда тумандаги сув таъминоти оғир бўлган 11 та маҳаллаларда катта хажмдаги артезиан қудуқлари қазилиб, аҳоли томорқаларида сув таъминотини яхшиланди, натижада 23 та катта хажмдаги артезиан қудуқлар қазилиб, 690 та хонадонниинг 110 гектар майдонларида сув таъминоти яхшиланди. Натижада қўшимча 500 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-15-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда жами 102,2 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини       1 мартга қадар електрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 715 гектар, шундан 2 315 гектар майдонда томчилатиб, 1 400 гектар майдонда ёмғирлатиб суғоришни жорий қилиш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM