ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги “Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 53-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятида жойлашган маданий мерос объектлари 30 йилга, бироқ 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Ижарага берилган объектлардан қўйидаги шартлар асосида  фойдаланиш мумкин, жумладан:

а) кўргазма заллари;

б) меҳмонхоналар;

в) кутубхоналар, анжуманлар заллари, музейлар, болалар тўгараклари, чет тиллар курслари

г) ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, ганчга, дарахтга нақш ўйиш, эсдалик совғалари тайёрлаш), бадиий-ижодий устахоналар;

д) савдо фаолияти (алкоголли ичимликлар сотилмайдиган);

е) эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;

ж) компьютер, нусха кўчириш ва Интернет-хизматлар, фотосалонлар;

з) идоралар, агентликлар, туризм бюролари;

и) спорт заллари, кинотеатрлар;

к) банклар, почта хизматлари пунктлари, авиа ва темир йўл кассалари, маиший техникага сервис хизмати кўрсатиш пунктлари;

л) модалар ательеси, гўзаллик салонлари, намойиш қилиш заллари;

м) алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий овқатланиш шохобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар).

Бироқ, диний объектлар «д»«ж»«з»«и» ва «л» бандларида кўрсатилган мақсадлар учун ижарага берилиши бундан мустасно.

 Ташаббускор таклиф лойиҳасида, киритадиган инвестиция миқдори ва объектда қилинадиган (реставрация ва консервация) ишларни  батафсил кўрсатиши лозим.   

Имтиёзлар: Ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг миқдорни ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш қоидаларига риоя қилиш шарти билан дастлабки беш йил учун ижара ҳақи тўлашдан озод этилади.

Ташаббускорларнинг таклиф лойиҳалари Ҳукумат комиссиясига тақдим этилиши учун Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони,  1-уйда жойлашган Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаментининг фаоллар залида 2019 йил         13 май куни соат 10.00-15.00га қадар  ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинади. Мўлжал: Вилоят ҳокимяти.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:  телефонлар:  235-46-81, 233-31-53, 235-72-44.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM