"Биз жаҳолатга қаршимиз" шиори остида учрашувлар ўтказилди

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Кўпаки" МФЙ 8, 9-мактабларда "Хўжаобод" МФЙ 68-мактаб ва "Томойрот" МФЙда  жойлашган 71-мактабларда "Биз жаҳолатга қаршимиз" шиори остида маҳалла гузарларида фуқаролар ва ўқувчи-ёшлар билан тиббиёт ходимлари, МТМ ходимлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Учрашувлар давомида “оммавий маданият”нинг олдини олиш , ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазияни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида суҳбатлар ўтказилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM