"Маънавиятимизни асрайлик" шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ҳамда ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида  Бахрин маҳалласи 20-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокимлиги, мактаб раҳбарияти ва нуроний отахонлар иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов сўзга чиқиб, устозлар байрами билан барча ўқитувчиларни табриклаб, масъулиятли касб эгаларини келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилади ҳамда ўқувчи ёшларга ҳозирги ахборот асрида интернет ва уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланиш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM