Янгиликлар

Ўзбек тилига ҳурмат шуми?!

1989 йил 21 октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши мамлакатимиз мустақил бўлишидан аввалги энг унутилмас, муҳим сана бўлиб, Ватанимиз тарихига ёзилди. Мана бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигини 30 йиллиги нишонланади. Ўтган йиллар давомида ҳукумат томонидан Давлат тилимизнинг ривожланиши, тараққиёти йўлида истиқболли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Аҳоли саломатлиги йўлида

Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Эшбеков бошчилигида қишлоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаб,   соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида тиббиёт бирлашмаси тор соҳа мутахассислари  иштирокида Чоштепа МФЙ фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилди. 
Тиббий кўрик давомида Терапевт, кардиолог, ЛОР, дерматолог, гинеколог,УЗИ, стаматолог, педиатор мутахасислари тамонидан 96 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, шундан 28 нафар фуқарода касалликлар  аниқланиб, 3 нафари стационар ва 25 нафари амбулатор шароитда даволаниш режалаштирилди.

Туман Тиббиёт бирлашмаси

Туман Маданият бўлими ходимлари теримчилар билан бирга

Бугун туман Маданият бўлимига қарашли 2-сон ва 5-сон маданият маркази хонанда ва созандалари Б.Туропов ва Ш.Ёмғировлар иштирокида пахта йиғим-теримида қатнашаётган ҳашарчилар  учун жонли ижродаги қўшиқлар куйланди ҳамда маданий хордиқ улашилди.

Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Жорий йил 10-12  октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Велоспорт МТБ йўналиши  бўйича Республикамиз ўсмирлари иштирокида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 5 нафар пайариқлик ўсмирлар иштирок этишди ҳамда М. Санақулова олтин, Ш.Раҳмонов кумуш ва О.Исмоилов, П.Худойбердиев, Х.Холмуродовалар бронза медалларини кўлга киритдилар. Спортчи ёшларимизни табриклаймиз!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM