Янгиликлар

Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди

Туман ҳокимининг жойларда фуқаролар билан сайёр учрашувлари давомида аҳолини ҳудудларда, хонадонларда тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилган эди. Шу муносабат билан, қишлоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаб ,  соғломлаштириш ишларини олиб бориш ва юқумли касалликларни олдини олиш  мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Эшбеков ва туман ДСЭНМ ходимлари билан биргаликда "Тараққиёт" МФЙ Миришкор қишлоғи ҳамда "Маданият" МФЙ Вали ҚВПсида жорий йил 5 октябр куни аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик давомида Терапевт, кардиолог, ЛОР, дерматолог, гинеколог,УЗИ, стаматолог, педиатор мутахассислари тамонидан  "Тараққиёт" МФЙ Миришкор қишлоғида 185 нафар,  "Маданият" МФЙ Вали ҚВПсида 116 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда текширувлар натижасида аниқланган касалликлар бўйича мутахассислар томонидан амбулатор шифохона шароитида даволаниш учун тавсиялар берилди.

Соғлом ҳаёт - соғлом турмуш

9 октябр куни туман ишчи гуруҳи аъзолари ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида "Деҳқонобод", "Дўстларобод" ва “Янги ҳаёт” МФЙларда бўлишиб,  маҳалла фаоллари, мулла, отинойи,  аҳоли  ўртасида ва мактабларда учрашувлар ташкил этишди. 
Ана шундай учрашувлар ва давра суҳбатлари  ҳудудлардаги 17-мактаб, 65-мактаб, 66-мактаб ва 93-мактабларининг юқори синфларида ўтказилди. Учрашувлар давомида ёшларни ёт ғоялардан асраш, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатларини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазиятни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида давра суҳбатлари ўтказилди.

Санъаткорлар теримчиларга маданий хордиқ улашди

Пайариқ туман "Тараққиёт" МФЙ Хазрат Полвон фермер  хўжалигида пахта йиғим-теримида  туман Маданият бўлимига қарашли 5-сон  Кўпаки маданият марказининг хонанда ва созандалари Мажинов Садибек ва Қиличов Нуралилар   томонидан жонли ижродаги қўшиқлари дала меҳнаткашларига маданий хордиқ улашди.

ТУМАН ҲОКИМИ ТЕРИМЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун туман ҳокими Д.Мусинов 4-секторга қарашли "Ҳасан ва Ҳусан" ММТП ҳудудида Ҳазрат Полвон фермер хўжалигидаги пахта далаларини кўздан кечирди ҳамда  теримчилар билан учрашди.  Учрашувда туман ҳокими барча теримчиларни пахта ҳосилини уюшқоқлик билан териш кераклигини айтиб, хирмонларига барака тилади ва  кунлик пахта теримида аъло даражада қатнашаётган теримчиларга ўзининг эсталик совғаларини топширди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM