Янгиликлар

Дастлабки медаллар қўлга киритилди

Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг Муай-Тай тури бўйича ўтказилаётган мусобақага Пайариқ туман Муай-Тай терма жамоасидан 4 нафар спортчиларимиз жўнаб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугунга келиб, туманимиз спортчилари дастлабки медалларни қўлга киритишди. Тўлқинова Сабина 32 кг вазнда, Зикруллаева Лайло 30 кг вазнда Ўзбекистан терма жамоасига бронза медалларни ёздириб қўйишди.
Бугун чорак финалда спортчимиз Кумакова Ирода Эронлик рақиби билан рингга кўтарилади.
Ўзбекистон терма жамоаси ва туманимиз спортчиларига кейинги жангларда  ҳам омадлар тилаб қоламиз.

Маънавий етуклик тараққиёт пойдеворидир!

Ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Хоса", "Алиобод" ва "Ўймовут" маҳаллаларида бугун навбатдаги давра суҳбатлари ўтказилди.
Ҳудудлардаги 26-мактаб, 61-мактаб, 63-мактаб ҳамда 67-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда 9-сон ва 33-сон МТМ ходимлари ва маҳаллалар фаоллари билан ҳозирги кунда жамиятда учраётган "оммавий маданият"нинг салбий оқибатлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, оилада соғлом турмуш тарзини янада мустуҳкамлаш, интернетдан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар берилди.

"Кексалар ҳафталиги" доирасида

Ҳукумат қарори билан,  2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгилан эди. Шу муносабат билан, кеча туман Маданият бўлими бошлиғи Ф.Аширов "Кексалар хафталиги" доирасида ўзи истиқомат қилаётган "Ўймовут" МФЙ Жўрабой қишлоғида  яшовчи 83 ёшли нуроний отахон Садриддин бобо Равшанов хонадонида бўлди. Суҳбат давомида отахон ўзининг ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб, бугунги тинч ва осойишта замоннинг қадрига етиш, шу юрт равнақи учун тиним билмай мехнат қилиш лозимлиги хақида  таъкидлаб ўтди. Суҳбат сўнгида   отахон мамлакатимиз фаровонлиги ва равнақи учун дуолар қилди.
Шу куни, туман ХТБга қарашли 3-умумтаълим мактаби жамоаси мактаб фахрийси, тарих фани ўқитувчиси Н.Донаевнинг холидан хабар олиб, дуоларини олишди ҳамда устознинг хурсандчилигига сабабчи бўлишди.
Шу ўринда, Сиз азизлардан, фақатгина "Кексалар ҳафталиги"да эмас, балки ҳар доим кексаларимизни зиёрат қилиб, уларнинг дуоларини олиб юришлик ҳаммамизга насиб қилсин.

Эзгу мақсад йўлида

Бугун туман ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашув ва оммавий маданиятнинг салбий оқибатларини олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳоли маънавиятини янада ошириш мақсадида тумандаги "Янгиобод" МФЙ 10, 51-мактабларда "Бошқўрғон" МФЙ 25, 27-мактаб ва "Ғойибота" МФЙда жойлашган 78-мактаблар, "Сарбозор" МФЙда 56,58-мактабларда  ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тарғибот ишлари олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябр кунидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Қарори ижроси бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Учрашувлар давомида “оммавий маданият”нинг олдини олиш , ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазияни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида ҳамда ёшларнинг маънавияти, маданияти, оммавий маданиятга қарши курашиш борасида нималарга эътибор қаратиш, ёт ғояларга алданиб қолмаслик, кийиниш маданияти ҳақида ўқувчиларга тушунтирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM