Янгиликлар

Маиший хизмат кўрсатиш комплекси ишга тушди.

Пайариқ туман Истиқлол МФЙда тадбиркор Арзиев Абдумўмин ташаббуси билан уч қаватли маиший хизмат кўрсатиш уйи ишга туширилиб, 7 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. Очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Ф. Омонов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Ф. Хўжанафасов ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

МАКТАБЛАРДА РАҲБАРЛАР ДАРС ЎТИШДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 23 августдаги видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарлар таълим муассасаларида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббуси ўртага ташлаганди. Шу муносабат билан туманимиздаги мактабларда илк сабоқ - "Мустақиллик дарси"ни туман ҳокими Д.Мусинов ҳамда ўринбосарлари бошлаб беришди.

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг моҳияти

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Хорижий давлатларда, Арманистон, Молдова, Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишда тегшили ҳудуд ёки ҳудудларни танлаб олиш муҳим ҳисобланади. Чунки, мазкур танланган ҳудуд республиканинг бутун ҳолатини ифодалаб бериши керак бўлади.

Хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро тавсияларга кўра, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш аҳолини умумий рўйхатга олишдан камида 1,5-2 йил олдин амалга оширилиши мумкин.

Жумладан, 2017 йилда Беларусь, 2018 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистонда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган. 2019 йилда Қирғизистон, Арманистон, Украинада ўтказилиши режалаштирилган.

Кичик саноат зонаси ободонлаштирилди.

Пайариқ тумани ҳокими жорий йил 20 август куни "Челак МТП" ҳудудида ташкил этилган Кичик саноат зонасида амалга оширилаётган саноат лойиҳалари билан жойида бориб ўрганди. Кичик саноат зонаси иштирокчилари билан суҳбатда улардаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ў. Хамроқулов  кўрсатмасига биноан Пайариқ туман "Челак ММТП худудида жойлашган Кичик саноат зонасида 20-21 август кунлари кенг ҳажмли ободонлаштириш ишлари  олиб борилди.  Натижада ушбу ҳудуддаги дарахтларга шакл берилиб, дарахтлар оқланди, йўллар текисланди, ҳудуд атрофлари бегона ўт ва чиқиндилардан тозаланиб таниб бўлмас қиёфага келтирилди. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM