106 ёшли онахонга туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилди.
10.05.2019 - 20:07Пайариқ туман ДХМ га Пайариқ туманидаги 1-секторига қарашли Тохиршайх маҳалласи Жоғолбойли қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Бердиева Мукарга туғилганлиги туғрисидаги гувохнома олиш ва шунга асосан паспорт олишда ёрдам кўрсатиш бўйича оғзаки мурожаат келиб тушган. Мурожаат асосида марказ ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганишда фуқаро Бердиева Мукар бугунги кунга келиб 106 ёшга кирганлиги, лекин туғилганлигини тасдиқловчи хужжатлари йўқлиги, фақат никоҳ гувоҳномаси борлиги, паспорт олишда ёрдамга мухтожлиги аниқланди.