Вилоят телерадиокомпаниясида ўтказилган навбатдаги "Очиқ мулоқот" кўрсатувида Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов, секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари аҳолидан тушган 30 дан ортиқ мурожаатга жавоб берди.
Кўрсатувда даставвал, тўрт раҳбар ўз сектори доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг фуқаролардан келган саволларга жавоб қайтарди.
Аҳоли мурожаатлари асосан табиий газ, суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш, ичимлик суви, йўл, уй-жой, таълим тизими, давлат хизматлари ва тиббиёт соҳасига оид муаммолар ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар билан боғлиқ бўлди. Мазкур муаммолар бўйича мурожаатларнинг айримларига кўрсатувнинг ўзида ечим топилди.