Янгиликлар

Бозорларда ўқувчи рейди ўтказилмоқда.

Пайариқ туманидаги "Гулистон" дeҳқон бозорида дарс машғулотларига бормасдан, бозорда турли фаолият билан шуғулланаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида Махсус рeйд ўтказилди. Рeйд давомида мактабга бормай, турли майда олиб-сотарлик билан шуғулланаётган вояга етмаганлар, афсуски, аниқланди.
Айрим ҳолларда, бола отанинг ёки онанинг қистови билан бозорда эканлиги, ачинарли албатта.

O’zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Пайариқ тиббиёт коллежида  O’zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.  O’zLiDeP вилоят Кенгашидан туманга бириктирилган вакил Эркин Пардаев иштирокида ўтган йиғилишда халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутатлигига партия томонидан муносиб номзодларни шакллантириш ва аъзолик бадалларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, партиянинг бошланғич ташкилотларида ўтказилаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида аъзолар сони таҳлилига ҳам эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Жасур АБИЛОВ, партия туман Кенгаши аппарат раҳбари.

МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛАНДИ

Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов ўз ниҳоясига етди. 6-умумтаълим мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур сайлов тадбирида сайловчи вакиллар маҳалла раислигига номзод этиб кўрсатилган Абдураҳмонов Абдураҳим, Аҳмедов Бобур ва Эсонов Садуллаларга овоз беришди. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбирда сайлов ўтказувчи ишчи гуруҳи раиси, 6-мактаб директори Қаҳрамон Ражабов сайлов йиғилишини бошқариб борди. Сайлов натижаларига кўра  маҳалла фуқаролар йиғинида котиб бўлиб ишлаб келган Абдураҳмонов Абдураҳим маҳалла раислигига сайланди.
Азамат ТАВБОЕВ.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM