Янгиликлар

МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛАНДИ

Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов ўз ниҳоясига етди. 6-умумтаълим мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур сайлов тадбирида сайловчи вакиллар маҳалла раислигига номзод этиб кўрсатилган Абдураҳмонов Абдураҳим, Аҳмедов Бобур ва Эсонов Садуллаларга овоз беришди. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбирда сайлов ўтказувчи ишчи гуруҳи раиси, 6-мактаб директори Қаҳрамон Ражабов сайлов йиғилишини бошқариб борди. Сайлов натижаларига кўра  маҳалла фуқаролар йиғинида котиб бўлиб ишлаб келган Абдураҳмонов Абдураҳим маҳалла раислигига сайланди.
Азамат ТАВБОЕВ.

"Ташаббус-2019" кўрик танлови туман босқичи ўтказилди.

Туман марказидаги Ёшлар боғида "Ташаббус-2019" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда ўз соҳасида фаол фермерлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, саноат соҳасида фаолият юритаётган корхоналар вакиллари иштирок этишди. "Ташаббус" ўз номи билан тадбиркорлар ўртасида тадбиркорлик ва ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кўмак бериши билан  катта аҳамиятга эга бўлди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM